Суд раиси маҳалланинг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан учрашди
Самарқанд шаҳар иқтисодий суди раиси К.Тухтаев томонидан “Дустлик” МФЙ биносида “Аёллар дафтариги”га киритилган хотин-қизлар билан ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида учрашув ўтказилди.
***
Учрашув савол ва жавобга ниҳоятда бой тарзда ўтди. Учрашувда К.Тухтаев томонидан йиғилиш қатнашчиларининг барча саволларига илмий асосда тушунтиришлар берилди. Судя фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида доимо тайёрлигини билдирди.
***
Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси бўйича батафсил ма’лумот берди. Стратегия “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифати ўлароқ ишлаб чиқилган.
***
Навбатдаги Стратегия жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз та’минлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, у мамлакатимизнинг навбатдаги беш йиллик давр бўйича тараққиёт мезонлари ҳамда режа ва мақсадларини белгилаб бераши ҳақида учрашув иштирокчиларига ма’лум қилиб ўтилди.






