“Регистон майдони”да фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган шахсга нисбатан 5 (беш) сутка маʼмурий қамоқ жазоси тайинланди

2022-йил 29-декабр куни соат 23:30ларда фуқаро М.Ш. спиртли ичимлик истеʼмол қилиб, маст ҳолатда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган “Регистон майдони”да фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган.

***

Унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таʼминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

***

Судя О.Пардаев раислигида ўтган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар М.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган маʼмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маʼмурий қамоқ жазоси тайинланди.