ДХХ раҳбари оқдарёлик ёшлар билан учрашмоқда

Бугун мамлакатимиз келажагини бунёд этишда энг асосий куч ёшлардир. Уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса энг долзарб вазифалардандир.

***

Ана шундай масалалар муҳокамасига қаратилган навбатдаги «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» айни пайтда Оқдарё туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилмоқда.

***

Унда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаев ҳамда туман мутасаддилари иштирок этишиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганишмоқда.

“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ” ШИОРИ ОСТИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.К.Мажидов томонидан Самарқанд туманидаги “Қўшмачит”, “Обод”, “Шалғамон”, “Гулобод” ва “Ширинобод” МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди…

Раҳбар ва ёшлар учрашуви бошланди

Айни пайтда Самарқанд туман ҳокимлигида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А. Ахмедовнинг ёшлар билан учрашуви бошланди.

***

Унда Самарқанд тумани ҳокими С.Усманов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаев ҳамда тумандаги барча маҳаллалардан келган бир гуруҳ ёшлар иштирок этмоқда.

***

Дастлаб раҳбарлар туман ҳокимлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тақдим этилган маҳсулотлар ярмаркаси, турли ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси билан танишди.

Мукаммаллик сари йўл

Мукаммаллик сари йўл

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон аҳолисига мурожаатнома билан чиқиши анъанага айланди. Мурожаатномада келгуси йилда мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари, давлатимиз сиёсатининг навбатдаги йўналишлари белгилаб берилмоқда.

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонланмоқда. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш асосий мақсадлардан биридир.

***

Самарқанд вилоят ма’мурий судининг судяси А.Тошпўлатов Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 42-умумта’лим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда А.Тошпўлатов Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиш асослари ва судга оид нормалар ҳақида ма’руза қилди.

***

Ватанимизнинг Асосий Қонуни юртимиз тараққиётига, порлоқ келажагига йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг учун уни қанча ўргансак, шунча ма’но топаверамиз. Бу унинг мукаммаллигидан дарак беради.

***

Энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, Конституциямиз “Ўзбекистон халқи” деб бошланади. Бундай жумлалар бошқа бирон бир қонунда учрамайди. Шунинг ўзи ҳам халқ ҳокимиятчилигининг ёрқин далолатидир.

***

Расмийликдан йироқ, дўстона ва самимий ўтган учрашувда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Уларнинг саволларига батафсил, ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.

Судья маҳаллада сайёр учрашув ўтказди

Самарқанд вилоят суди Раисининг 2022 йил 24 июлдаги “Самарқанд вилоят судларининг иш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18-сонли Фармойишининг 4.13 бандининг тўртинчи хатбоши ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 21 ноябрь куни “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида Самарқанд шаҳар “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари Бекзод Жумабоев “Менинг маҳаллам – менинг судьям!” шиори остида очиқ мулоқот, қонунчиликдаги янгиликлар ва сайёр суд ўтказилди.

Суд раиси маҳалланинг «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан учрашди

Самарқанд шаҳар иқтисодий суди раиси К.Тухтаев томонидан “Дустлик” МФЙ биносида “Аёллар дафтариги”га киритилган хотин-қизлар билан ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида учрашув ўтказилди.

***

Учрашув савол ва жавобга ниҳоятда бой тарзда ўтди. Учрашувда К.Тухтаев томонидан йиғилиш қатнашчиларининг барча саволларига илмий асосда тушунтиришлар берилди. Судя фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш борасида доимо тайёрлигини билдирди.

***

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси бўйича батафсил ма’лумот берди. Стратегия “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мантиқий давоми сифати ўлароқ ишлаб чиқилган.

***

Навбатдаги Стратегия жаҳон миқёсидаги мураккаб жараёнларни ва мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт натижаларини чуқур таҳлил қилган ҳолда кейинги йилларда «Инсон қадри учун» тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз та’минлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида қабул қилинган бўлиб, у мамлакатимизнинг навбатдаги беш йиллик давр бўйича тараққиёт мезонлари ҳамда режа ва мақсадларини белгилаб бераши ҳақида учрашув иштирокчиларига ма’лум қилиб ўтилди.

АТБ “Агробанк” Булунг‘ур филиали биносида сайёр суд мажлиси бо‘либ о‘тди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатиаси Самарқанд вилоят худудий бошқармасининг да’вогар АТБ “Агробанк” манфаатида жавобгарларга нисбатан киритилган кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги да’во аризалари мазмунан кўриб чиқилиб, қарорлар қабул қилинди.

***

Шундан сўнг, банк ходимлри тадбиркорлар иштирокида мамлакатимизда қабул қилинган қонунлар ва суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйча давра суҳбати ўтказди.

***

Шунингдек, «Гендер тенгликни та’минлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» йўлидаги Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида» ва «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунлари ҳам тшунтириб ўтилди.

***

Бундан ташқари иштирокчилар ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга ҳам жавоблар олишди.

Самарқандда “тропикамид” психотроп моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сўнгги йилларда юртдошларимиз орасида турли психотроп моддалар олди-сотдиси ҳамда истеъмоли билан боғлиқ салбий ҳолатларга дуч келмоқдамиз. Бундай моддаларнинг саломатликка кўрсатадиган салбий таъсири ҳамда аянчли оқибатлари хусусида қанча маълумот берилмасин, мумай даромад илинжида шундай “бизнес” билан шуғулланувчилар ҳамда уларнинг “харидорлари” ҳамон топилади.

***

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят Божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Ангрен шаҳрида яшовчи А.И. маҳаллий фуқарога 85 дона “Тропикомид” психотроп моддасини 22,5 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ХУЛОСА ҚИЛГАНЛАРГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛДИ

 

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди томонидан, Пробация бўлинмаси ҳисобида туриб жазо ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда тузалиш йўлига ўтган 24 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73 моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

***

Шунингдек, жазо ўташ даврида ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жазо ўташдан қасдан бўйин товлаб келаётган 2 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари шу муддатга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46, 48 моддаларига бошқа оғир турдаги жазоларга алмаштирилди.

Skip to content