Суд раислари иштирокида сайёр қабул
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиб бориш халқ ва давлат идоралари ўртасида маънавий кўприк вазифасини бажаради.
***
Ушбу мақсадда Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Қ.Мурадов, Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди раиси Ж.Хамроев, Жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман суди раиси О.Аллаев томонидан Тойлоқ тумани 4-сектор маҳаллаларидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
***
Қабулда асосан уй-жой олиш, уйни бўлиш, мерос, кўчмас мулкни давлат рўйхтидан ўтказиш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини олиш, моддий ёрдам пули олиш, туғилганлик тўғрисида болага гувоҳнома олиш, суюлтирилган газ таъминоти борасида мурожаат қилишди.
***
Хотин-қизларнинг ишга жойлашиш ва даволаниш учун моддий имтиёз олиш билан боғлиқ муаммолари ҳам тингланиб, қайд этилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.






