Бебаҳо неʼматнинг қадрига етайлик!

Давлатимизда сўнгги йилларда сувдан оқилона фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

***

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан 5 та соҳани устувор қилиб кўрсатиб, бор имконият билан ривожлантириш лозимлигини таʼкидлади. Булар, таʼлим, суд, бизнес, тиббиёт соҳаларини ривожлантириш ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этишдир. Ичимлик суви муаммоларини бартараф этишни устувор вазифа қилиб қўйилиши бу бежиз эмас. Бугунги кунда жаҳонда сув танқислиги глобал муаммога айланиб бораётган бир пайтда сувдан оқилона фойдаланиш, сувнинг қадрига етиш ва тежаб тергаб ишлатиш лозим.

***

Самарқанд вилоят судида марказлашган ичимлик сувидан фойдаланишда истеʼмолчилар ва таʼминотчи корхона ўртасида юзага келган мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида “Самарқанд сув таʼминоти” МЧЖ ҳамда Давлат хизматлари маркази, Халқ таʼлими бошқармаси, Мактабгача таʼлим бошқармаси ва Ғазначилик бошқармаси масʼул ходимлари иштирокида кенгайтирилган семинар йиғилиш бўлиб ўтди. Семинар йиғилишда сувдан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтилди.

***

Шунингдек, судда ичимлик сувидан ва оқова хизматидан фойдаланиш бўйича юзага келган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича низоларни ҳал этишда аниқланган муаммоли вазиятлар бўйича аниқ ечим ва таклифлар ўртага ташланди.

***

Мақсад низони судгача етиб келишидан олдин қонунбузилиш ҳолатларини юзага келишини олдини олиш, бунда барча мутасадди органлар ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги таʼкидланди.

***

Бугунги кунда жаҳонда сув танқислиги бўйича муаммоли ҳолатлар вужудга келаётган бир пайтда бир томчи сувнинг қадрига етиш ва тежаб тергаб ишлатиш лозимлиги, бунда мутлақо сувдан исрофгарчилик билан фойдаланмаслик лозимлиги таʼкидланди.

***

Судялар томонидан ишларни кўришда истеʼмолчилар ва таʼминотчи ташкилот ўртасида юзага келган ҳар бир муаммоли ҳолатларни ижобий ҳал этиш, бу борада айниқса, ҳар бир мутасадди ташкилотнинг масʼулиятини ошириш лозимлиги таʼкидланди.

***

Самарқанд вилоят иқтисодий судлари томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида сувдан фойдаланиш билан боғлиқ низолар кескин кўпайган.

***

Жавобгарларнинг аксарияти тадбиркорлик субектлари ҳамда бюджет ташкилотлари бўлиб низоларни вужудга келишининг асосий сабаблари сув ўлчагич асбобини ўз вақтида рўйхатга қўймаганлиги, назорат тамғаларининг сақланмаганлиги, ўз вақтида давлат қиёслаш кўригидан ўтказилмаганлиги оқибатида келиб чиққан.

***

Касалликни даʼволагандан кўра уни олдини олган яхши. Демак, низони судгача етиб келиб бюджет ташкилотларидан қарздорликлар ҳисобланиб, ундирилишидан олдин сув билан боғлиқ қонунбузарлик келиб чиқишининг олдини олиш лозим. Самарқанд вилоят суди судялари барча ташкилотларни ўз фаолиятини ҳамкорликда олиб боришга ва ичимлик сувидан оқилона фойдаланишга чақирди.

***

Ўтказилган семинар амалий аҳамият касб этиб, келгусида сув ва оқова хизматидан фойдаланиш бўйича низоларнинг камайишига ва бюджет ташкилотларидан қайта ҳисоб-китоб натижасида қарздорликлар ундирилишининг олдини олишга қаратилган.