Одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик ҳолати жамоатчиликка хабардор қилинади

Президент Ш.Мирзиёев 16 январь куни “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек, ушбу фармон ижросини самарали таъминлаш мақсадида “Одил судлов фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

***

Ушбу ҳужжатлар билан одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди. 

***

Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш қайд этилди. 

***

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

***

Фармонда судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилди. Президент Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлишларига барҳам берилиши, вилоят судларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги ваколатлари янада кенгайтирилишини баён қилган эди. Вилоят судлари ваколатлари кенгайтирилишининг ўзи одамларнинг қанчалар оворагарчиликларига барҳам беради. Бу нималарда кўринади?  

***

Суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида мазкур фармонда туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳоли оворагарчилигининг олди олинади. Эндиликда биринчи инстанция судининг қарор ёки ҳукмидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, натижасидан ҳам қониқмаса, адолат қарор топмади, деб ҳисобласа иш мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. 

***

Юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклатилмоқда. Мана шу амалиёт ҳам, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Чунки суд ҳужжатидан норози одамлар юқори инстанция судига катта умид билан мурожаат қилади. Улар эса ишни яна қуйи судларга қайта кўриш учун юборади. Эндиликда юқори инстанциянинг ўзи якуний тўхтамга келиши керак бўлади. 

***

Бундан ташқари, фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди.

***

Судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка доир ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш белгиланди. Яъни, кимдир қайсидир йўсинда суд ишига аралашса, турли кўринишда босим ёки халақит берса жавобгарликка тортилади. Мазкур иш натижаси эса, албатта, матбуотда кенг ёритилади.

Огоҳ бўлинг – 3

Огоҳ бўлинг. Э, инсонлар, бу дунёнинг маттоҳи деб бир-биримизни алдамайлик. Алдамчиликнинг жазоси қаттиқ. Ўйлаб кўринг жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Жуда кўплаб мамлакатлар жуда қасқа вақтда ривожланди, ҳозир ҳам ривожланмоқда. Бундай давлатларда бир-бирини ҳам, давлатни ҳам алдамас экан. Улар билса керак: Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Шунча ишни бажардим деб ёлғондан ахборотларни бериб, қилинмаган ишни қилинди, деб давлатнинг (халқнинг) маблағини ўзлаштиришдан тийилинг. Наҳотки билмасангиз жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Ижтимоий тармоқларда “Ғарбда мусулмон йўқ — Ислом бор; шарқда мусулмон бор — Ислом йўқ”, дейилган гаплар афсуслар билан айтилмоқда (ҳттпс://т.ме/адолат_куйчиси/3516). Ҳақиқатга тик қарайдиган бўлсак, мусулмонлар бор жойларда алдамчилик, улар йўқ жойда тўғрилик, адолат бор. Бу ҳалокатдан қачон қутиламиз, чунки жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

 

Огоҳ бўлинг. Қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан. Буларга амал қилинг, чунки жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Пайғамбаримиз (С.А.В) саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар. Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар. Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар: у ота-онасидан кейин, опа-сингилларидан хабар олмаган экан. Биродар, улгуриб қолинг жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

 

Огоҳ бўлинг. Қабирда бир йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди Пайғамбаримиз (С.А.В). Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Унутмайлик, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Пайғамбаримиз (С.А.В) айтдилар, агар у икки дона нон олиб бориб опа-сингилларидан хабар олганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар. Хулоса ўзингиздан. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Ота-онаси оламдан ўтгандан кейин болалари етга талашди. Ҳаммаси ўзларинча важларини айтиб ерга эгалик қилмоқчи бўлди. Уларнинг жанжалини эшитиб турган ернинг қаҳри келди ва айтди: Устимдан бунча талашасиз. Меники, меники дейсиз, аслида сизлар меники, деди ер. Ҳақиқатда Барчамиз тупроқдан яралганмиз ва тупроққа қайтамиз. Мулоҳаза қилинг, биродар. Жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

***

Огоҳ бўлинг. Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, уни ҳозирдан тарбияланг. Биз бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим хабар олиб туриши лозимлигини уқтиринг. Бу гапни айтаверинг, айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг. Чунки жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.

Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–11-сон Фармони ижросини самарали таъминлаш мақсадида:

***

1. Бош прокурор (Н.Йўлдошев):

Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Одил судловни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ихтисослашган прокурорлар корпуси (кейинги ўринларда – Ихтисослашган прокурорлар корпуси) фаолиятига 2023 йил 1 сентябрга қадар “Судларда прокурор иштироки” ахборот тизимини яратиб, дастлаб синов тарзида ишга туширсин ҳамда 2024 йилдан амалиётга тўлиқ жорий этсин;

***

Олий суд билан биргаликда 2023 йил 1 июлдан Бош прокуратура ва Олий суд ахборот тизимларини интеграция қилиш йўли билан ўзаро ҳужжат алмашинувини тўлиқ йўлга қўйсин.

***

2. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг эмблемаси намунаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

***

Белгилансинки, эмблемани тайёрлаш ва сақлаш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби Олий суд раиси томонидан тасдиқланади.

***

3. Одил судлов фаолиятини амалга ошириш учун жалб этилган ресурслардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

***

илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда айрим тоифадаги фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатини тегишлилиги бўйича маъмурий органларга ўтказиш;

***

айрим тоифадаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни қуйи инстанция судларининг ўзида якунлаш тартибини белгилаш;

***

фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича тарафларни келиштириш ва медиация институтини кенг жорий этиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин.

***

Олий суд Судьялар олий кенгаши ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июлга қадар ушбу бандда назарда тутилган янги механизмлар жорий этилиши натижасида иш юкламаси мақбуллаштирилган судларнинг штат бирликларини самарали тақсимлаш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини таъминласин.

***

4. Бош прокурор (Н.Йўлдошев) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳамда судларда кўриладиган иш ҳажмини инобатга олиб, айрим йўналишларда прокурор назоратини қисқартириш, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги ташкилотлар штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан Ихтисослашган прокурорлар корпуси штат бирликлари сонини кўпайтириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.

***

5. Ихтисослашган прокурорлар корпуси ходимлари ўз фаолиятини самарали амалга оширишлари учун Олий суд (Б.Исламов) суд биноларида алоҳида хизмат хоналари ажратилишини, Бош прокурор (Н.Йўлдошев) мазкур хоналарнинг жиҳозланишини таъминлаш чораларини кўрсин.

***

6. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш.Шерматов):

доимий равишда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишига кўмаклашиб борсин;

***

Олий суд (Б.Исламов) билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сон қарори ижросини мониторинг қилсин.

***

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.

***

8. Олий суд манфаатдор идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.

***

9. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Олий суд раиси Б.Исламов ҳамда Бош прокурор Н.Йўлдошев белгилансин.

ВИЛОЯТ СУДИДА НАВБАТДАГИ ЎҚУВ СЕМИНАР

Самарқанд вилоят суди мажлислар залида вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳай’ати судялари, вилоят Кадастр агентлиги вакиллари иштирокида 2022 йилда ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ кўрилган ма’мурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

ТИЛЛАГА ТЕНГ  МАЪНИЛАР

Иқтисод фанлари доктори, профессор Мамаюнус Пардаев ва журналист Фармон Тошевнинг ушбу суҳбати бизга ноодатий туюлди. Мулоқот суҳбатдошлар томонидан йиллар давомида ён дафтарга ёзиб юрилган, “Қайдлар” рукнида чоп этилган китобчалардаги нуқтаи назарлар асосида бўлиб ўтган. Бу суҳбат ҳар биримизни дунёга чуқурроқ, теранроқ қарашга ундашини ҳисобга олиб, уни эътиборингизга ҳавола этаяпмиз.

М.Пардаев: – Инсон ўз ҳаётида нимани йўқота олмайди?

Ф.Тошев: – Эришилмаган нарса ва мартабани йўқотиш мумкин эмас.

М.Пардаев: – Буюк аждодларимиздан нима фарқимиз бор?

Ф.Тошев: – Улар тахаллусни ўзи туғилиб ўсган маскан номидан олишган, биз эса номимизни кўча ва маҳаллага қўймоқдамиз.

М.Пардаев: – Севгида ҳам математик амаллардан фойдаланилади, деган гап бор.

Ф.Тошев: – Тўғри, фақат бўлиш амалидан бошқасидан.

М.Пардаев: – Илон нега заҳар тўплайди?

Ф.Тошев: –  Ўзидан бошқа йиртқичлар борлиги учун.

М.Пардаев: Ёлғон гапиришимизнинг сабаби нимада?

Ф.Тошев: – Рост гапимиз йўқлигида ёки ёлғон сўзлашнинг осонлигида.

М.Пардаев: – Безовталик кўпроқ кимларга хос?

Ф.Тошев: – Аламзада, ўчакишувчи кишиларга, аламини олмагунча уларнинг кўнгли тинчимайди.

М.Пардаев: Моддий ва маънавий қашшоқликнинг фарқи нимада?

Ф.Тошев: – Қорни оч одам емак сўрайди, маънавий қашшоқ эса обрў, иззат талаб қилади.

М.Пардаев: Бировга ҳаводан ташқари ҳам текинга бериладиган мулк борми?

Ф.Тошев: – Бор, у – СЎЗ.

М.Пардаев: Ўзини билган ким?

Ф.Тошев: – Кўнгилнинг қули.

М.Пардаев: Ўзини билмаган-чи?

Ф.Тошев: – Нафсининг қули.

М.Пардаев: Олманинг тагига олма тушади, деган қоида ростми?

Ф.Тошев: – Рост, фақат чириган олма ҳам шу дарахтнинг тагига тушади.

М.Пардаев: У дунёда дўзахга тушмаслик учун нима қилиш керак?

Ф.Тошев: – Бу дунёда дўзахдан қўрқиш лозим.

М.Пардаев: Коррупцияни йўқотишда қонун муҳимми ёки ошкоралик?

Ф.Тошев: – Ошкоралик. У бўлмаган жойда қонун ишламайди.

М.Пардаев: Инсон ҳаётда доимо кимгадир суяниб яшаши керак, деб ўйлайсизми?

Ф.Тошев: – Ҳа, фақат қачон, кимга, нима учун суянишни билиш лозим.

М.Пардаев: Демак, суянган одам ютади.

Ф.Тошев: – Эҳтимол, умуман бировга суяниб ўрганган одам кейинчалик тиргаксиз яшай олмайди.

М.Пардаев: Яхшиларнинг кўзга ташланиши учун не керак?

Ф.Тошев: – Ёмонларнинг ўзи етарли.

М.Пардаев: Зиёли учун энг катта гуноҳ нима?

Ф.Тошев: – Ўқишга вақт топмаслик.

М.Пардаев: Жавонда ўқилмай турган китобларни қандай изоҳлаш мумкин?

Ф.Тошев: – Маънавий қашшоқликнинг жонли кўриниши.

М.Пардаев: –  Фаоликка рағбат керакми?

Ф.Тошев: – Ҳа, лекин у оқилга кўрсатилса – масъулияти ошади, нодонга кўрсатилса – кеккайиб кетади.

М.Пардаев: – Ёш болани шўхлиги учун қайси жазо чораси маъқул?

Ф.Тошев: – Уни фикрлашга, ўқишга жалб этишдир.

М.Пардаев: – Инсон қачон нафсга қул бўлиши мумкин?

Ф.Тошев: – У ўз эҳтиёжини бошқара олмаса.

М.Пардаев: – Иқтидор ҳам сўниши мумкинми?

Ф.Тошев: – Ҳа, у эгаси томонидан эътироф этилса.

М.Пардаев: Виждон қачон кўзга ташланади?

Ф.Тошев: – Фақат пушаймон қилганда.

М.Пардаев: Фарзанд тарбиясида энг мақбул усул нима?

Ф.Тошев: – Шахсий ибрат.

М.Пардаев: Оила қачон бузилади?

Ф.Тошев: – Эр хотинга мулозамат қилмаса, хотин эрга итоат этмаса.

М.Пардаев: – Жамоани ўз ортидан эргаштириш учун нима қилиш керак?

Ф.Тошев: – Олдин унга итоатгўй, сўнгра қул бўлиш лозим.

М.Пардаев: – Раҳбар учун энг хавфли иллат нима?

Ф.Тошев: – Ўзини ҳаммадан ақлли билиш.

М.Пардаев: – Қобилиятсиз болалар ҳам бўлиши мумкинми?

Ф.Тошев: – Йўқ, эътиборсиз, фаросатсиз ота-она бўлиши мумкин.

М.Пардаев: – Ёмон асарнинг ҳам ўқувчиси бўладими?

Ф.Тошев: – Ҳа, у – муаллифнинг ўзи.

М.Пардаев: Маънавиятдаги энг хунук ҳолат нима?

Ф.Тошев: – Тўйхона, базмгоҳларнинг кутубхонадан салобатли, чиройли бўлишидир.

М.Пардаев: Одамларни неча ёшигача тарбияламоқ лозим?

Ф.Тошев: – Ёшлигида вояга етгунича, ёши ўтгандан кейин умрининг охиригача.

М.Пардаев: – Иккиюзламачида иккита юз борми?

Ф.Тошев: – Йўқ, аслида унда юз бўлмайди.

М.Пардаев: – Тарафкашлик ва гуруҳбозликнинг сабаби нимада?

Ф.Тошев: – Ожизликда.

М.Пардаев: – Тафаккурни нима чиниқтиради?

Ф.Тошев: – Фақат тафаккур.

М.Пардаев: – Инсонинг асл қиёфаси қачон кўзга ташланади?

Ф.Тошев: – Зўриққанда, жаҳли чиққанда.

М.Пардаев: – Танқиднинг ҳам яхшиси борми?

Ф.Тошев: – Бор, тушунган одамга киноя қилишдир.

М.Пардаев: – Ҳамма нарсани синовдан ўтказувчи унсур нима?

Ф.Тошев: – Сабр ва яна сабр.

М.Пардаев: – Қайнота ва қайнонанинг янги келин олдидаги бурчи нима?

Ф.Тошев: – Уни янги муҳитга шахсий ибрат орқали кўниктириш.

М.Пардаев: – Улфатчилик фойдалими?

Ф.Тошев: – Йўқ, у меҳнат қилиш қобилиятини сусайтиради. Улфатчилик – дўстлик эмас.

М.Пардаев: – Фаросат муносаюатда шаклланадими?

Ф.Тошев: – Йўқ, у қондан ўтадиган мерос, шу боис у баъзан илмли кишида ҳам бўлмаслиги ёки, аксинча, илмсиз кишида ҳам бўлиши мумкин.

М.Пардаев: – Мақтов, ҳамду-сано нима?

Ф.Тошев: – Бизга тезда таъсир этувчи, вужудга хуш ёқувчи, лекин секин-аста кўзни хира, онгни карахт қиладиган доридир.

М.Пардаев: – Пулни исроф қилиш қашшоқликка, сўзни исроф қилиш ахмоқликка олиб келади. Вақтни исроф қилишчи?

Ф.Тошев: – Ном-нишонсиз яшашга.

М.Пардаев: – Ҳаётда кўпчилик ўйлаб кўрмаган ўхшашликларга мисол айта оласизми?

Ф.Тошев: – Нодон мутахассис – музейдаги экспонатга, танбал – тиланчига, бемаврид гапирувчи – эзмага, хотиржамлик – бепарволикка ўхшайди.

“Регистон майдони”да фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган шахсга нисбатан 5 (беш) сутка маʼмурий қамоқ жазоси тайинланди

2022-йил 29-декабр куни соат 23:30ларда фуқаро М.Ш. спиртли ичимлик истеʼмол қилиб, маст ҳолатда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, жамоат жойи бўлган “Регистон майдони”да фуқароларнинг осойишталигини бузиб, майда безорилик содир қилган.

***

Унга нисбатан Самарқанд вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таʼминлаш бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.

***

Судя О.Пардаев раислигида ўтган очиқ суд мажлисида ҳуқуқбузар М.Ш. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган маʼмурий ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 5 (беш) сутка маʼмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бекзод Жўраев Самарқанднинг “Ибратли судья”си деб топилди

Унга кўра, энг яхши деб топилган судьялар йил якунида “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланиши кўрсатилган. Ўтган йили мукофотга номзодларни саралаш натижаларидан келиб чиқиб, республикамиз суд тизимида фаолият юритаётган 16 нафар судья “Ибратли судья” мукофоти билан тақдирланган эди. Бу йил 20 нафар судья бу шарафга лойиқ кўрилди.

*** 

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирни бошқарган Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизими кутилган натижани бераётганлиги, судьялар фаолияти шаффоф ва одилона баҳоланаётганини таъкидлади. Бу йилги тақдирланганлар ҳам юқори рейтинг кўрсаткичлари асосида танлаб олинди.

***

Судьялар олий кенгаши томонидан онлайн шаклда ўтказилган маросимда ушбу мукофотга сазовор бўлган судьялар тантанали равишда тақдирланди. Тақдирланганлар орасида Пайариқ тумани иқтисодий суди раиси Бекзод Жўраев ҳам бор.

***

Ҳуқуқшунос сулоласи вакили бўлган Бекзод Жўраевнинг фаолияти ҳақида доимо илиқ фикрлар билдирилади. Чунки Пайариқ туман иқтисодий судига келган ҳар бир фуқаро ўз билими ва тажрибасига ишонган, суҳбатдошини тинглай оладиган ва маънили фикр берадиган бу судьянинг ҳузуридан норози бўлиб кетмайди. Суд биноси остонасига қадам қўйганлар бу ердаги орасталик, ободлик, ўзаро ҳурмат муҳитидан кўнгли тўлади. 

***

Рейтинг профессионализм, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, мурожаатлар билан ишлаш, билим даражаси, қабул қилинган суд қарорларининг сифати каби мезонлар асосидаги тўплаган баллари ҳисобидан шакллантирилади. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди

Қонун (ЎРҚ–810, 16.12.2022 й.) билан «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

***

Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги илтимосномаларни кўриб чиқишга доир нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўтказиш ҳамда тегишли ишларни кўриб чиқишни маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига ўтказиш белгиланди.

***

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида иш юритиш тартиби киритилди.

***

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахснинг реабилитация марказига жойлаштирилишини талаб қилувчи асослар аниқланганда, ички ишлар органи бундай шахс ички ишлар органига келтирилгандан эътиборан 48 соатда уни реабилитация марказига 30 суткадан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш тўғрисида судга илтимоснома юбориш учун материалларни тайёрлаши шарт.

***

Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар бундай шахс аниқланган ердаги ёки реабилитация маркази жойлашган ердаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ички ишлар органи томонидан берилади.

***

Илтимоснома тақдим этилган пайтдан эътиборан 24 соат ичида судя томонидан ёпиқ суд мажлисида якка тартибда кўриб чиқилади.

***

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ МУОМАЛАСИ УЧУН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

ПИРОТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ МУОМАЛАСИ УЧУН МАЪМУРИЙ ВА ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН

 

Республикамизда пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш қатъиян қонун йўли билан тақиқлаб қўйилган.

***

Ҳар йили янги йил байрами арафасида бу каби қонунбузилиш ҳолатлари учраб туради. Кимки бу қонунни бузиб, пиротехника воситаларини олиб кириши, ишлаб чиқариши, ташиши, сақлаши, сотиши ва улардан фойдаланиши тегишли тартибда суд томонидан жавобгарликка тортилади.

***

Пиротехника воситаларининг муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, уларнинг саломатлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

***

Республикамизда пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган бўлишига қарамасдан айрим фуқаролар томонидан қонун нормаларига риоя қилмасдан қонунбузилишга йўл қўйилмоқда.

***

Мисол учун: ҳуқуқбузар Ш.Р 2022 йил 7 декабрь куни соат 12:10 лар чамасида Оқдарё тумани, Лойиш шаҳарчаси, “А.Темур” кўчасида  тегишли ҳужжатларсиз, қонунга хилоф равишда пиротехника буюмларини ёнида олиб юрганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, ундан жами олинган 10 қути, 600 дона, “Трения”  номли пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, маъмурий баённома тузилган.

***

Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1851-моддасига кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказганлик учун, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

***

Суднинг 2022 йил 21 декабрдаги қарорига кўра Ш.Р га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси МЖтК 1851-моддаси билан айбли деб топилиб, унга жазо тайинлашда унинг оилавий моддий аҳволини инобатга олиб, жарима жазоси тайинланди. “Трения” пиротехника воситаларини йўқ қилиш белгиланди.

***

Бундан ташқари пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда муомаласи бўйича маъмурий жавобгарликка тортилгандан кейин ёки анча миқдорда ҳуқуқбузарлик содир этилса жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган.

***

Бу эса, Ўзбекистон Республикаси ЖК 2501-моддаси белгилаб қўйилагн бўлиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши белгиланган.

***

Шу сабабли қонунга риоя этган ҳолда пиротехника воситалари бўйича оғир оқибатларни келиб чиқишини олдини олиш учун барчамиз ҳушёр бўлиши лозим.

Оқлов ҳукми ёки ажрим кимнингдир тақдири, бир оила, жамият ҳаётида муҳим ўрин тутади

Афсуски, ижтимоий кайфиятга таъсир этувчи бу ҳолат йиллар давомида деярли эътиборсиз қолдирилди. Токи, масала юқори минбардан айтилмагунча, жиноят ишлари бир томонлама кўриб чиқилди.

***

Оқибатда “… фалон нарсада гумонланаётган экан, иши терговга ўтибди”, кимнингдир тақдирида шундай ҳолатни эшитганда, бирданига ачиниш билан ҳамдардлик билдиргансиз. Чунки аксарият ҳолларда терговга тортилган шахс борки, айби “бўйнига қўйилган” ва тегишлича жавобгарликка тортилган. Жуда кўп ҳолларда адолат юзага чиқиши, гумонланувчининг айбсизлиги исботланишига ишонилмаган…

***

Масала юқори минбардан айтилганди

Мустақиллик йилларида судлар томонидан чиқарилган оқлов ҳукмлари жуда озчиликни ташкил қилган. Бу барча тергов органлари хатосиз ва жуда сифатли даражада ишлаяпти, деган хулосани шубҳа остига қўяди.

***

Буни Давлатимиз раҳбари ҳали Ўзбекистон Президентлигига номзодлик вақтидаёқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2016 йил 19 октябрда бўлиб ўтган VIII съездидаги маърузасида таъкидлаб ўтганди.

***

Айтиш мумкинки, бу масала тадрижий давом этиб келмоқда. Хусусан, “Cудьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида – поклик бўлиши керак”. Давлатимиз раҳбари иқтидорга киришган илк кунларида мамлакат суд тизими вакиллари, судьялар олдига ана шундай талабни қўйди.

2017 йил 13 июнда судьялар билан бўлиб ўтган биринчи тарихий учрашувида сўзлаган нутқида суд тизимини фуқароларимизнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қиладиган адолат қўрғонига айлантиришдек устувор мақсад ўз ифоджасини топган.

***

Айнан шу йили декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам “Судларнинг асосий вазифаси адолатни қарор топтиришдан иборат. Бунинг учун суд ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариши лозим”, дея таъкидлаганди.

Skip to content