МА’РИФАТ СОАТИ МА’РИФАТГА БОЙ БЎЛДИ

Ҳар ҳафтанинг жума куни эрталаб вилоят суди тизимида Ма’рифат соати ўтказилади. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги жараёни ҳақида ма’рузалар тингланади. Шунингдек, таниқли олимлар, ижодкорлар, сиёсатчилар, турли соҳа вакиллари таклиф этилиб давра суҳбатлари ташкил этилади. Ма’рифат соатининг чин ма’нода ма’рифатли, ма’навиятга бой, самарали бўлишига э’тибор қаратилади.

***

Навбатдаги Ма’рифат соати Муҳтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Ма’рифат соатида вилоят судининг барча судя ва суд ходимлари, шунингдек туманларо, туман ва шаҳар судлари судя ва суд ходимлари видеоконференсалоқа орқали иштирок этишди.

***

 

Тадбирда Самарқанд Давлат университети профессори Фарҳод Набиев ва Самарқанд вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси Самарқанд бўлими раиси, шоир ва ёзувчи, публицист Хуршид Нуруллаев иштирок этди.

***

Профессор Ф. Набиев “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, долзарблиги ҳақида мисоллар билан тушунча берди. Китобнинг бош мезони бўлган халқни рози қилиш, адолат тушунчаси, одил судловни таминлашда демократиянинг ўрни мавзуида қизиқарли маруза қилди.

***

Хуршид Нуруллаев жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти, ҳар ким ўз ҳуқуқлари билан бирга бурчларини ҳам билиши лозимлиги, жамиятда ҳуқуқий савиянинг оширишда эса тарғиботнинг аҳамияти беқиёслиги ҳақида ма’руза қилди. Ҳуқуқий тарғибот самарали бўлишида суд органларининг имкониятлари катта, ҳар суд мажлиси, фуқаролар билан учрашувларда судялар амалиётчи сифатида мисоллар билан ҳуқуқий тушунтириш бериб борса, натижа албатта бўлади. Ҳар иккала ма’руза расмийликдан йироқ, оддий ва самимий тарзда бўлганлиги учун тадбир фикр-мулоҳазалар ва савол-жавобларга бой бўлди.

***

Шоир, ёзувчи, публицист Хуршид Нуруллаев тадбир сўнгида вилоят суди кутубхонасига ўзининг янги чиққан китобини дастхат ёзиб тақдим этди.

***

Иштирокчилар бу галги Ма’рифат соати сермазмун самарали бўлиб, бир олам таассуротлар олганликлари учун меҳмонларга раҳматлар айтишди.

ЯНГИ ЙИЛ ЎТДИ БИРОҚ…

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судиниг судьяси Зарифа Ахмедова томонидан 2023 йил 25 январь куни фуқаро Қ.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-1-моддаси 1-қисми (Пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаси) билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб ҳуқуқбузарга нисбатан базавий хисоблаш миқдорининг беш баравари яъни 1.500.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилинди.

ДУНЁ АҲОЛИСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА БУНДА ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЎРНИ

Дунё аҳолиси сонининг ўсиш сурʼати секинлашмоқда. БМТ маʼлумотларига кўра, 2022-йил 15-ноябр ҳолатига ер юзидаги жами аҳоли сони 8 млрд 34 млн кишини ташкил этган. Бу маʼлум даражада аҳолининг кўпаяётганлигидан далолат бериб турибди. Аммо аҳоли сонининг йиллик кўпайиши даражаси камаймоқда. Буни қуйидаги маʼлумотлардан ҳам кўриш мумкин:

▪️2017-йилда – 86 млн. кишига кўпайган.

▪️2018-йилда – 84 млн. кишига кўпайган.

▪️2019-йилда – 81 млн. кишига кўпайган.

▪️2020-йилда – 76 млн. кишига кўпайган.

▪️2021-йилда – 68 млн. кишига кўпайган .

2017-йилга нисбатан аҳолининг кўпайиши 79,1 %ни (68*100/86) ташкил қилади.

***

Айрим мамлакатларда аҳоли ўзгаришининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бир қанча мамлакатларда аҳолининг сони камайиб бормоқда. Масалан, Италияда туғруқхоналар ёпиляпти; жануби-шарқий Хитойда арвоҳ шаҳарлар пайдо бўлмоқда; Жанубий Кореяда университетлар талаба топишга қийналяпти; Германияда эса юз минглаб уйлар бузилиб, ўрнига парклар қурилган, деб ёзмоқда “Ню-Ёрк Таймс” газетаси. Чунки бу давлатларда аҳоли сони камайиб бормоқда.

***

Дунёда рўй бераётганидек, жуда кўп давлатларда аҳолининг ўсиш сурʼати секинлашган. Глобал демографик ўзгаришларни тахмин қилувчи моделларга кўра, аср ўрталарига бориб тарихда илк бор инсоният сони қисқаришга юз тутиши мумкин. 2100-йилда эса аҳоли сони бўйича Нигерия Хитойдан ўтиб кетади, деган тахминлар бор.

***

Аҳоли сонининг камайиб кетишига сабаб ривожланган мамлакатларда туғиш даражаси камайиб бормоқда. Жумладан, Жанубий Кореяда битта аёлга 0,92 та бола тўғри келмоқда. Яʼни, юзта аёл 92 та болани тарбиялаб вояга етказмоқда. Демак, ушбу давлат аёлларининг камида юздан саккизтаси умри давомида умуман туғмаяпти, дейиш ҳам мумкин. Мазкур мамлакатда 18 ёшлилар сони 1992-йилда 900 000 та бўлган бўлса, ҳозирда эса 500 000 та. Бу ана шу 30 йил давомида 45 фоиз камайиш рўй берганлигини кўрсатиб турибди. Бу дунёда энг паст кўрсаткичлардан бири.

***

Бундай ҳолат бошқа мамлакатларда ҳам рўй бермоқда. Масалан, Италияда ҳам бу борада аҳвол анча оғир экан. Мазкур мамлакатдаги Капракотта шаҳарчасида 18-асрда қурилган бир кўҳна бино пештоқига “Болалар боғчаси” деб ёзиб қўйилган экан. Чунки ҳақиқатда бу ер бир пайтлар ёш болалар мактаби бўлган. Ҳозир эса ундан қариялар уйи сифатида фойдаланилмоқда экан. 5000 киши яшаган ушбу шаҳарчада ҳозир бор-йўги 800 нафар одам истиқомат қилмоқда экан. Уларнинг аксарияти кексалардан иборат.

***

Яна бир тахмин. Хитойнинг аҳолиси бугунги кунда қарийб 1,5 миллиард кишини ташкил қилади. Агар аҳвол шундай сақланиб қолса ушбу давлат аҳолиси аср охирига бориб 730 миллионга тушиши кутилмоқда экан. Хеган шаҳрида 55 кв. метрлик бир хонали квартирани $3000 га сотиб олиш мумкин экан. Чунки аҳолининг камайиб бораётганлиги туфайли квартира сотиб олиб яшайдиган одамлар ҳам камайиб бормоқда экан.

***

Ўзбекистон учун аҳолининг ўсиш сурʼати дунё давлатлари билан қиёслаганда, унчалик хавотирли эмас. Чунки бугунги кунда туғилиш сурʼати унчалик паст эмас. Аҳоли демографик жиҳатдан жуда ёш. Статистик маʼлумотлар бўйича жами аҳолининг 34 фоизини 14 ёшга тўлмаганлар ташкил этади. Мамлакатимизда бугунги кунда ҳар бир аёлга 2,42 та бола тўғри келмоқда. Демак, ҳар 100 та аёл ўзидан 242 та фарзанд қолдирмоқда. Бу, албатта, дунё мамлакатларига нисбатан яхши кўрсаткич. Аммо ўзимизнинг тарихимизга нисбатан анча камайиши кузатилмоқда. 2000-йилда ҳар бир аёлга 3,5-4,0 та фарзанд тўғри келмоқда эди. Агар бир аёл учун тўғри келадиган кўрсаткич 2 дан пастга тушса, бу биз учун ҳам огоҳлантирувчи сигналдир. Бундай ҳолатда аҳолининг ўсиши рўй бермаслиги тайин.

***

Ҳар бир аёл иккита фарзанд туққан тақдирда аҳолининг камаймаслиги таʼминланади, аммо аҳолининг кўпайиши рўй бермайди. Ушбу ҳолатда, иккита фарзанд иккита ота-онанинг ўрнини эгаллайди. Аҳолининг сони кўпайиши учун ҳар бир она учинчи фарзандини дунёга келтириши лозим. Шундагина аҳолининг кўпайиши рўй беради. БМТ ҳисобига кўра, бир аёлга 2,1 та бола тўғри келгандагина аҳоли ўсиши юз беради . Мамлакатда ўлим даражаси юқори бўлса, туғруқлар сони бундан ҳам баланд бўлиши керак.

***

Маʼлумки, бугунги кунда иқтисодиётдаги исталган муаммога ечим топиш мумкин, лекин демографик муаммога, яʼни кексаяётган аҳолини ёшартириш масаласига ечим топиш деярли имконсиз эканлигини ҳаётнинг ўзи исботлаб турибди. Хитойда аҳоли сонини мувозанатда ушлаб туриш учун узоқ йиллар оилада биттадан ортиқ фарзанд кўриш тақиқланган эди. Ҳозир бу сиёсатдан воз кечилди, аммо энди кеч. Чунки Хитой аҳолиси тез кексайишига сабаб, ёшлар фарзанд кўришни хоҳламётган экан. Бу ўз навбатида, янги авлоднинг шаклланишига тўсиқ бўлмоқда. Агар шу аҳвол сақланиб қолса, ҳақиқатда ушбу мамлакатда аҳолининг кескин камайиши рўй беради.

***

Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда аҳолининг камайишига йўл қўймаслик учун 3 нафар бола туғиб тарбиялаган аёлларни (оналарни) рағбатлантириш лозим. Ҳар бир давлатда аҳолининг кўпайишини ушбу давлатнинг келажагини белгилайди. Мазкур давлатнинг бойликлари асраб-авайланиб, янада кўпайтириш имконияти яратилади. Миллат ўзининг яхлитлигини сақлаб қолади. Бундан келиб чиқиб, кўп болалик оналарни уй бекаси эмас, мамлакатимизга инсон капиталини етказиб берадиган иш билан банд шахс сифатида, уларни ишсиз санамасдан, уларга тўғри муносабатда бўлиб, ҳар ойда болалар сонига қараб ойлик маʼош тўлаб бориши лозим бўлади.

Сўнгги пушаймон, ўзингга душман

Ҳар қандай давлат ва қайси соҳа бўлмасин уларда инсон манфаатларини, айниқса, шахсий, моддий ва бошқа манфаатларни кўзлаш натижасида нафақат бир инсон, балки бутун жамиятнинг жар ёқасига бориб қолиши ҳеч гап эмас.

***

ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

***


Маʼлум бўлишича, 2000-й.т., Самарқанд шаҳрида вақтинчалик яшовчи фуқаро – Б.Ж. маҳаллий фуқарога ўзининг Соғлиқни Сақлаш Вазирлигида ишловчи танишлари орқали Самарқанд давлат тиббиёт университетининг “Стоматология” факултетига ўқишга киритишни ваʼда қилиб, эвазига 15.000 (ўн беш минг) АҚШ доллари талаб қилган.

***

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Ж. маҳаллий фуқародан сўралган пулнинг 5.000 (беш минг) АҚШ долларини олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

***


Ҳозирда ҳолат юзасидан фуқаро Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

***

Охири ўйланмасдан, фақат нафс ва манфаат йўлида кўр-кўрона ташланган қадамнинг эса охири яхшилик билан тугамаслиги турган гап.

Инсоннинг асл мақсади бахтли бўлишдир.

Парвардигоримиз барча жонзотлар ичида инсонни ақлли қилиб яратганлигининг ўзи, унинг бахтидир. Ҳақиқий бахтни бу фоний дунёда ҳис қилиб яшаш ва охиратга ҳам захира қиламан деган инсон шу ақлни тўғри ишлата олишлигидан далолатдир. Бунинг учун у ўз ақлини, куч ва барча имкониятларини инсоний фазилатларни номоён қилишга ишлатиши лозим.

***

Биринчи галда инсон бахтли бўлиши учун унда мустаҳкам иймон, соғлом эʼтиқод шаклланган бўлиши лозим. Яʼни у Аллоҳнинг азалий мавжудлигига ва абадий бўлишилигига, еру-осмонни яратувчи ҳам, йўқ қилувчи ҳам ўзи эканлигига ишонган, иймон келтирган бўлишлиги лозим. Инсон ўлганидан кейин албатта тирилиши, жаҳаннам ва жаннат ҳам мавжудлиги, жаннатга тушуш учун нима қилиш лозимлигини билган ва шунга амал қилган одам ҳақиқий бахтлидир.

Инсонга ақл билан бирга нафс ҳам бериб қўйилган. Ўз нафсини ўзи жиловлай олмаса, ҳеч ким ташқаридан туриб ёрдам бера олмайди.

***

 Бунга эришиш учун инсонда инсоф ва виждон ҳукумрон бўлиши керак. Инсофли одам борига, Аллоҳнинг берганига қаноат қилиб яшайдиган бўлади. Виждонли киши эса ўз манфаатини устун қўйиб, нима бўлса ҳам шунга эришиш йўлини қидириб, нотўғри йўллар билан ҳам, бировларга хиёнат қилиш орқали бўлсада эришишни мақсад қилиб шундай ҳаракат қилдан қайтарадиган туйғу соҳибидир. Бундай одам хотиржам бўлади. Бахтнинг энг катта белгиси хотиржамликдир.

***

Яратган Парвардигор инсонга умр деган неʼматни берган. Бу даврни яхшилик, эзгу амаллар ва савобли ишлар билан ўтказиши лозим бўлади. Шундагина инсон чинакам бахтга эришган бўлади. Бундай фазилатли кишилар ҳам хотиржам, демак бахтли бўлади.

***

Ҳар бир инсоннинг фаолиятида адолат ва холислик ҳукумрон бўлса ҳам инсон бахтли бўлади. Шу иккита фазилат одамлар ўртасида ҳам Аллоҳнинг олдида ҳам адолатли баҳоланади. Инсон адолат билан иш туца адолатга эришар экан. Адолатли одам ҳам хотиржам бўлади. Бу ҳам бахтли дегани

***

Инсонни бахтли қиладиган фазилатлардан яна бирлари, адолат ва холисликни тараннум этадиган одатлар мажмуидан иборат ростгўйлик ва тўғриликдир. Ростгўй ва тўғри одамнинг характери ҳам бахтли яшаш учун муҳим омил бўлиб ҳисобланади.

***

Агар инсонда меҳр-муҳаббат ва раҳмдиллик кучли бўлса, уни Аллоҳ бахтли қилиб яратганлигини белгиси шу. Шу икки фазилат ҳам инсонлар ўртасида ардоқланади. Аллоҳ ҳам бандаларига шу фазилатларга амал қилиб яшашга ундаган. Аллоҳнинг айтганини қилган одамлардан бахтли одам борми бу дунёда.

***

Бахтли яшашнинг яна бир мезонларидан бири ҳалоллик, поклик ва озодаликдан иборатдир. Бундай инсоний фазилат эгалари ҳам бировга озор бермайди, бегоналар ҳақига хиёнат қилмайди. Озодалик деганда нафақат уст-бошини, балки қалбини ҳам пон озода тутади. Бировга ҳасад қилмайди. Бундайлар айнан бахт сохибларидир.

***

Бахтли инсонлардан яна бири ўзида мардлик жўш уриб турган, ғайрат-шижоат ҳам унда мужассам бўлган одамлардир. Номардлар арзимаган нарсалар учун сотқин бўлади. Агар унда ғайрат-шижоати етишмаса қўрқон бўлади. Бундайлар ўзини ҳеч маҳал бахтли ҳис қила олмайди. Чунки бундайлар бахтли бўла олмайди ҳам.

***

Инсонлар бахтли бўлиши учун дунёни тушуниб яшашлиги лозим. Бунинг учун илмли ва маʼрифатли бўлишликни тақозо қилади. Бунга одам шунчаки орзу-ҳавас билан эришиб қолмайди. Унда меҳнацеварлик фазилати ҳам кучли бўлишликни тақозо қилади. Инсон бахтли бўлиши учун вақтини, кучини, меҳнатини турли ғирром ишларга эмас, балки илм-маʼрифатга, инсонийликнинг улуғланишига йўналтиришнинг ўзи икки дунё саодати дегани. Бундай саодат соҳиблари бахтлидир.

***

Инсон фазилатида одоб-ахлоқ устун бўлиб, ўзида ҳаё, ибо, иффат мужассам бўлса, бундайларнинг бахтини тортиб ҳам олиш қийин. Бундай инсонларга ҳасад эмас, ҳавас қилиб яшасангиз, бу фазилатларни ўзингизда ҳам мужассам эта олсангиз Сиз ҳам бахтли бўласиз биродар.

***

Инсонни бахтли қиладиган фазилатлардан яна бири шукроналикдир. Бундай фазилат соҳиблари бори билан қаноатланиб яшайди. Бундайларда сабр-тоқат деган фазилат ҳам кучли бўлади. Агар инсон сабирли бўлса, ундан бахтли одам бўлмайди. Чунки сабирли одам изтироб, пушаймон деган тушунчалардан йироқ бўлади. Борига тақот ва шукур қилиб яшайди. Ҳаётда кўриб келмоқдамиз, бундайларда камчилиги ҳам бўлмайди. Ҳамиша хотиржам, демак бахтли инсон бу.

***

Инсонни бахтли қиладиган фазилатлардан яна навбатдагилари камтарлик ва камгаплик ҳам бор. Бундай фазилат соҳибларида кибр, мағрурлик, мақтаниш, ўзидан ғурурланиш, ман-манлик деган салбий ҳолатлар бўлмайди. Камтар одам ўзини ҳеч маҳал бировдан устун қўймайди. Ўзини устун ҳисобамаганлар одатда камгап ҳам бўлади. Бундайлар ўз бахтини ўзлари ҳис қилиб яшайдилар.

***

Инсондаги фазилатлардан одамийлик, инсонпарварлик ҳам бахтли бўлишнинг калити ҳисобланади. Бировларга бефарқ бўлмаслик, агар бир кишида кўмакка муҳтожликни сезиб қолса, дарҳол ёрдам қўлини чўзиш, унга имкони борича эʼтиборли бўлиш – бу Яратганнинг даʼватларидан. Шундай Аллоҳнинг буюрганини қилиб юрган одамнинг бахти Яратганнинг ўзининг қўлида. Бундай фазилат эгаларини икки дунёда ҳам саодатли бўлишига катта имконият.

***

Бахтли бўлишнинг яна бир йўли тилни тийиш, ўзининг, оиласининг, дўстларининг сирларини сақлаш билан боғлиқ экан. Кўп гапирган одам гапирадган гапи тугугандан кейин албатта ўзининг ва ўзига яқинларининг сирини ҳам гапириб фош қилиб юборади. Сирнинг ошкор бўлиши сири очилганлар учун ҳам сирни очганлар учун ҳам яхшилик оломати эмас, уларни яхшиликка олиб келмайди. Бахтли бўлиши учун энг қулай одат ўзининг тилини тийиб, оиласининг, дўстларининг сирларини сақлагани маʼқул.

Самарқанд вилоят судлари: йил сарҳисоби

Самарқанд вилоят судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида 2022 йилда амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

****

Тадбир аввалида Самарқанд вилояти суди раиси Олим Ҳайитов, вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 январда қабул қилинган “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ” ги ва “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги фармонлари мазмун-моҳияти, уларда белгиланган вазифа ва мақсадларнинг суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.  

****

Шундан сўнг судларнинг ўтган йилдаги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Қайд этилишича, 2022 йилда вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 5918 нафар шахсга нисбатан 4706 та жиноят иши кўриб тамомланган. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 797 тага ёки 16,9 фоизга ҳамда шахслар сони 952 нафарга ёки 16,1 фоизга кўпайган.  

****

– Судланганларнинг 1241 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 1361 нафарига озодликни чеклаш, 1387 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари, 372 нафар шахсга жарима жазолари тайинланди, – дейди О.Ҳайитов. – 2022 йил давомида судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари бўйича 654 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди. Вилоят судларининг барча инстанцияларида 16 та жиноят иши бўйича 17 нафар шахслар оқланди. 1196 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатилиб, 1271 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилди. Шу даврда Самарқанд шаҳар ва cтуманида жойлашган жазони ижро этиш манзил колонияларидан 970 нафар шахс тайинланган жазони ўташдан муддатидан илгари шартли ва жазо енгилроғига алмаштирилиб озод қилинди. Ўз навбатида жазони ижро этиш манзил колониясининг ички тартиб-қоидаларини бузган 58 нафар маҳкум ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларига юборилди.  

****

Вилоят судларига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида 1616 нафар шахсга нисбатан илтимосномалар келиб тушган бўлиб, 1612 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад қилинган ва 1 таси чақириб олинган. Уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида 40 нафар шахсга нисбатан илтимоснома келиб тушган ва қаноатлантирилган. 2022 йил давомида ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жинояти учун судланганлар ўтган йилга нисбатан 218 нафарга, фирибгарлик учун судланганлар 296 нафарга, ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жинояти учун ҳукм қилинган 215 нафарга ҳамда гиёвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун судларганлар 113 нафарга кўпайган. Шу билан бирга ҳисобот даврида айрим жиноятлар, жумладан, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ ишлар камайган. 

****

2022 йилда вилоят судининг апелляция инстанцияси судлов ҳайъатларида жами 890 нафар шахсга нисбатан 682 та ишлар кўрилиб, шундан 601 нафар шахсга нисбатан 470 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган, 192 нафар шахсга нисбатан 134 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган, 33 нафар шахсга нисбатан 28 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари моддий зарар қоплангани сабабли ўзгартирилган ва 64 нафар шахсга нисбатан 48 та иш бўйича чиқарилган суд қарорлари эса бекор қилинган. 2022 йилда 53929 нафар шахсга нисбатан 43420 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар биринчи инстанцияга келиб тушган бўлиб, 27259 та маъмурий ишлар бўйича 31451 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ҳақида қарор чиқарилди. 

****

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман-шаҳар судлари биринчи инстанциясида йил давомида 49266 та фуқаролик ишлари тамомланган. Бу ишларнинг 38223 тасида даъво қаноатлантирилган, 3921 таси рад қилинган. Тамомлаган ишлар тоифаси бўйича таҳлил қилинганда меҳнат низолари билан боғлиқ ишлар 750 тани, оила низолари 13458 тани, уй-жой низолари 2578 тани, ер низолари 2562 тани, солиқ ва бошқа мажбурий тўлов бўйича қарзни ундириш билан боғлиқ ишлар 829 тани ташкил қилган. Энг кўп – 22282 та иш кредит шартномалари билан боғлиқ бўлди. 2021 йилда ушбу тоифадаги ишлар 11453 тани ташкил этган. Никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 7827 та фуқаролик ишлари кўрилиб, 3971 таси қаноатлантирилган ва 3019 таси рад этилган.  

****

Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳамда шаҳар, туманлараро иқтисодий судлари томонидан 21359 та (ўтган йилгидан 7667 та кўп) иқтисодий ишлар мазмунан кўрилиб ҳал этилган. Шундан 19060 та даъво қаноатлантирилган, 1787 та даъво рад қилинган. Кўриб чиқилган ишларнинг 65 фоизи электрон шаклда тушган мурожаатларни ташкил этди. Иқтисодий судлар томонидан кўриб ҳал этилиб, даъвоси қаноатлантирилган ишлар бўйича даъвогар (аризачи)лар фойдасига 577 миллиард 319 миллион 400 минг сўм ундириш ҳақида суд ҳужжатлари қабул қилинган.  

****

Самарқанд вилояти маъмурий суди раиси Т.Файзиевнинг ҳисоботида келтирилишича, йил давомида вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлар томонидан оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 1209 та маъмурий иш кўриб тамомланди. Бу ишларнинг 508 таси қаноатлантирилиб, 476 таси рад этилди. Жумладан, туман, шаҳар ҳокимликларининг қарорларини бекор қилиш билан боғлиқ 399 та иш кўрилиб, 137 та қарор ҳақиқий эмас, деб топилди.  

****

Матбуот анжуманида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.  

Фирибгар судланувчилар кўпайди, қўшмачилик камайди

Самарқанд вилоят судлари томонидан 2022 йил давомида одил судловни амалга ошириш, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

***

Ўтказилган навбатдаги матбуот анжуманида бу ҳақда аниқ рақамлар айтилди.

***

Хусусан, ҳисобот даврида вилоят, туман ва шаҳар жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 5918 нафар шахсга нисбатан 4706 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Шундан 3463 та иш бўйича 4577 нафар шахсга нисбатан ҳукм чиқарилди. Тамомланган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 797 тага ёки 16,9 фоизга кўпайган.

***

– Ишлар сони кўпайгани биринчи навбатда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошиб бораётгани билан бевосита боғлиқ, – дейди вилоят суди раиси О.Ҳайитов. – Ўтган йили судлар томонидан кўрилган жиноят ишлари бўйича 654 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди. Вилоят судларининг барча инстанцияларида 16 та жиноят иши бўйича 17 нафар шахс оқланди.

***

Бундан ташқари, 1196 та жиноят иши тарафларнинг ярашганликлари муносабати билан тугатилиб, 1271 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

***

Шу билан бирга, давлат томонидан кўрсатилган инсонпарварликни тўғри тушунмай, белгиланган тартибларни бузганлиги учун 340 нафар шахсга нисбатан тайинланган жазолар оғирроғига алмаштирилди. Амалдаги тартибларни бузганлиги учун озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган 219 нафар шахснинг жазоси озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

***

Қайд этилишича, ўтган йил давомида Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланганлар 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 218 нафарга, ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) билан судланганлар 296 нафарга, ЖКнинг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан судланганлар 215 нафарга кўпайган.

***

Шунингдек, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш, қасддан баданга ўртача оғир ва ўртача енгил шикаст етказиш билан боғлиқ ишлар билан судланганлар сони камайган.

***

Матбуот анжумани давомида вилоят маъмурий суди раиси Т.Файзиев, вилоят суди раисининг ўринбосарлари – жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлов ҳайъатлари раисларининг ҳам ҳисоботлари тингланди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди

СУД ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА

Самарқанд вилоят судида маданий-ма’рифий тадбирларга алоҳида э’тибор қаратилади. Вақти-вақти билан театр томошаларига, вилоят кутубхонасига, музейларга, миллий йўналишдаги консерт дастурларига бориш ан’анага айланган. Чунки, ма’навиятни юксалтириш инсон камолотининг асосий мезонидир.

***

Ҳар ҳафтанинг жума куни эрталаб вилоят суди тизимида Ма’рифат соати ўтказилади. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги жараёни ҳақида ма’рузалар тингланади. Шунингдек, таниқли олимлар, ижодкорлар, сиёсатчилар, турли соҳа вакиллари таклиф этилиб давра суҳбатлари ташкил этилади. Ма’рифат соатининг чин ма’нода ма’рифатли, ма’навиятга бой, самарали бўлишига э’тибор қаратилади.

***

Навбатдаги Ма’рифат соати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январда қабул қилинган «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ва «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Ма’рифат соатида вилоят судининг барча судя ва суд ходимлари, шунингдек туманларо, туман ва шаҳар судлари судя ва суд ходимлари видеоконференсалоқа орқали иштирок этишди.

***

Ургут туман студиясидан жиноят ишлари бўйича туман судининг судяси Акмал Аҳмадов ва фуқаролик ишлари бўйича туман судининг судяси Қобил Эсанов мазкур қонунлар шарҳи юзасидан ма’руза қилди.

***

Мазкур фармонларда суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланган.

***
Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимининг жадал ислоҳ қилинишини та’минлаш, шунингдек, аҳолини одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу Стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ҳам тасдиқланди.
***

Суд тизимида ишлаётган ҳар бир ходим учун бу фармонларнинг муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги сабаб тадбир фикр-мулоҳазалар ва савол-жавоблар бой бўлди.

Одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганлик ҳолати жамоатчиликка хабардор қилинади

Президент Ш.Мирзиёев 16 январь куни “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, шунингдек, ушбу фармон ижросини самарали таъминлаш мақсадида “Одил судлов фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

***

Ушбу ҳужжатлар билан одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури тасдиқланди. 

***

Стратегия доирасида одил судловни таъминлашнинг устувор вазифалари этиб “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш, адолатли суд қарорлари қабул қилинишига эришиш орқали халқнинг, шу жумладан, тадбиркорларнинг суд тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш қайд этилди. 

***

Фуқаролар ҳамда тадбиркорларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ҳимоя қила олиши учун барча имкониятларни яратиш, суд ишларини юритишда тортишув ва тарафларнинг тенглиги тамойилларини тўлақонли рўёбга чиқариш, судлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

***

Фармонда судьяларнинг мустақиллиги ва дахлсизлиги кафолатларини кучайтириш, судга ҳурматсизлик қилиш ва суд ишига аралашиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиш назарда тутилди. Президент Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномасида давлатимиз раҳбари фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлишларига барҳам берилиши, вилоят судларининг одил судловни амалга ошириш борасидаги ваколатлари янада кенгайтирилишини баён қилган эди. Вилоят судлари ваколатлари кенгайтирилишининг ўзи одамларнинг қанчалар оворагарчиликларига барҳам беради. Бу нималарда кўринади?  

***

Суд қарорлари қонуний, асосли ва адолатли қабул қилинганлигини текширишнинг фуқароларга қулай ва соддалаштирилган тартибини яратиш мақсадида мазкур фармонда туманлараро, туман, шаҳар судлари томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Бу тартиб амалга ошиши билан одил судловга эришишнинг имкониятлари янада кенгайиб, аҳоли оворагарчилигининг олди олинади. Эндиликда биринчи инстанция судининг қарор ёки ҳукмидан норози тарафлар вилоят судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиб, натижасидан ҳам қониқмаса, адолат қарор топмади, деб ҳисобласа иш мазкур судларда тафтиш тартибида қайта кўриб чиқилади. 

***

Юқори инстанция судлари томонидан ишни янгидан кўриш учун қуйи судларга юбориш тартибини бекор қилиш ва уларга иш бўйича якуний қарор қабул қилиш масъулиятини юклатилмоқда. Мана шу амалиёт ҳам, албатта, ўзининг ижобий самарасини беради. Чунки суд ҳужжатидан норози одамлар юқори инстанция судига катта умид билан мурожаат қилади. Улар эса ишни яна қуйи судларга қайта кўриш учун юборади. Эндиликда юқори инстанциянинг ўзи якуний тўхтамга келиши керак бўлади. 

***

Бундан ташқари, фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида уларнинг ишига ҳар қандай аралашув қатъий жазоланиши, судьяларнинг хавотирсиз ишлаши учун давлат томонидан барча шароитлар яратилиши қайд этилди.

***

Судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларининг олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш, суд ишларини ҳал этишга аралашганлик ва суд ҳужжатини ижро этмаганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш, одил судловни амалга ошириш фаолиятига аралашганликка доир ҳар бир жиноят иши якуни бўйича жамоатчиликни оммавий ахборот воситалари орқали мажбурий равишда хабардор қилиш тартибини жорий этиш белгиланди. Яъни, кимдир қайсидир йўсинда суд ишига аралашса, турли кўринишда босим ёки халақит берса жавобгарликка тортилади. Мазкур иш натижаси эса, албатта, матбуотда кенг ёритилади.

Skip to content