САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ

САМАРҚАНД ВИЛОЯТ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ.

Самарқанд вилоят суди судялари М.Дусматова, Ж.Юсупов, Н.Юсуповлар томонидан Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасида судга даъво аризаси ва аризалар тақдим этиш тартиби ва бу борада эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ва қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва янгиликлар .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»

Қарорининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

МАСТ ҲОЛДА АВТОМАШИНА БОШҚАРИШНИНГ ОҚИБАТИ

Йўл ҳаракати қоидалари йўлларда тартиб ўрнатиш, йўловчиларнинг эсон-омон манзилига етиб олиши учун ишлаб чиқилган. Бу қоидалар бузилган ҳар бир ҳолатда, албатта, кимгадир зиён етади. Шунинг учун ҳайдовчилик ва йўловчилик маданиятини ривожлантиришимиз лозим. 

Статистик маълумотларга қараганда, 2021 йилда 10 001 та йўл-транспорт ҳодисасида 9 минг 230 нафар фуқаро жароҳатланиб, 2 минг 436 нафари ҳалок бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг сезиларли қисми автомобилни маст ҳолда бошқариш оқибатида келиб чиққан.

Қоидабузарликнинг ҳаммаси салбий ҳолат, лекин маст ҳолда автомашина бошқаришни ҳеч қандай ҳолатда оқлаб бўлмайди. Автомобилни маст ҳолда ҳайдаш деганда нафақат алкоголли ичимлик, балки наркотик модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариш ҳам назарда тутилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддаси “Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш” деб номланган. Бу моддада ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан маст ҳолда бошқариш. Шунингдек, алкоголли ичимликдан, гиёҳванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст шахсга транспорт воситасини бошқаришни топшириш каби ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилган.

Мастлик даражаси қондаги алкоголь миқдорини ўлчаш орқали аниқланади. Қондаги алкоголь миқдорини аниқлашга қаратилган илмий ёндашувлар XX асрнинг 20-йилларида мазкур мавзу бўйича бир қатор ўрганишлар ўтказган швед тадқиқотчиси Эрик Видмарк тадқиқотларига бориб тақалади. Унинг асарларида келтирилган «Видмарк формуласи» усули ҳозирга қадар алкоголь концентрациясини аниқлаш учун фойдаланилади. Қондаги алкоголь концентрацияси миқдорида промилледа (фоизнинг ўндан бири) ўлчанади.

Автомобилни бошқараётган шахсни мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган тақдирда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан унинг мастлик ҳолати текширувдан ўтказилади.

Қуйидаги ҳолатлар текширув ўтказиш учун асос бўлади:

– ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкоголь ҳиди келиши;

– ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);

– ҳайдовчи нутқининг бузилгани;

– ҳайдовчи қўл бармоқларининг қалтираши;

– ҳайдовчи юз териси рангининг сезиларли ўзгаргани.

Ҳайдовчиларнинг мастлик фактини аниқлашдаги энг мақбул йўл – улар тўхтатилган жойнинг ўзида алкотестер ёрдамида текширувдан ўтказишдир.

Текширув олдидан ҳайдовчи алкотестернинг ишлаш тартиби билан таништирилади. Ҳайдовчи пуфлаганда этанол буғлари концентрацияси кўрсаткичи 0,135 миллиграмм ва ундан юқори бўлган ҳолларда ҳайдовчига нисбатан алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги факти юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Унга алкотестер орқали олинган маълумотлар илова қилинади.

Агар ҳайдовчи алкотестер ёрдамида текширувдан ўтишдан бош тортса, алкотестер натижаларига рози бўлмаса, шунингдек ҳайдовчи алкоголли ичимлик таъсиридан маст ҳолатда эканлиги аниқланмаган, бироқ унинг гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолатда эканлиги белгилари мавжуд бўлса, тиббий текширувдан ўтказиш учун туман ва шаҳар даволаш-профилактика муассасаларига олиб боради.

Тиббий текширув ҳайдовчи тўхтатилган пайтдан бошлаб узоғи билан бир соат ичида ўтказилиши лозим. Мастлик факти наркологик диспансерларда наркологлар ёки даволаш-профилактика муассасаларида махсус тайёргарликдан ўтган шифокорлар томонидан аниқланади.

Ҳайдовчиларнинг текширувдан ўтишдан бош тортиши, бўйин товлаши маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бу қилмишга нисбатан жазо эса автомобилни маст ҳолда бошқариш учун қўлланиладиган жазо билан деярли тенг.

Кейинги пайтларда транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш ҳоллари ҳам кўп учрамоқда. Бу ҳолат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 136-моддасида мустаҳкамланган ва ҳуқуқий баҳо берилган.

Олий суд томонидан 2021 йилда транспорт воситаларининг маст ҳолда бошқариш ҳамда транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг кўрилиши бўйича суд амалиёти умумлаштирилди. Ушбу умумлаштириш натижаларига кўра 2022 йил 5 сентябрь куни Раёсат қарори қабул қилинди.

Раёсат қарорида Самарқанд вилояти ҳудудида мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликлар ошганлиги, шу жумладан аёллар ва давлат идоралари ходимлари томонидан содир этилиш кўрсаткичи юқори эканлиги қайд этилди.

Дарҳақиқат, 2021 йил давомида вилоят судлари томонидан жами кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар 49 618 нафар шахсга нисбатан 37 859 тани ташкил этган. Шундан 6 506 нафар (13,1 фоиз) шахсга нисбатан 6400 таси (16,9 фоиз) мазкур тоифадаги ишлар ҳисобланади.

41 нафар хотин-қиз маст ҳолда автомашина бошқаргани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу Самарқанд вилоят судлари томонидан МЖтКнинг131-моддаси билан боғлиқ кўрилган ишларнинг 16,9 фоизини ташкил қилади. Шунингдек, 12 нафар хотин-қиз мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу рақам 136-моддаси билан боғлиқ кўрилган ишларнинг 8,5 фоизидир.

Шунингдек, 74 нафар давлат идораларида ишловчилар маст ҳолда автомашина бошқаргани учун МЖтКнинг 131-моддаси билан жавобгар бўлган.

Мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликни содир этган давлат идораси ходимларининг соҳалар кесимидаги таҳлилида айрим ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки назорат қилувчи идораларнинг масъул мансабдор шахслари томонидан ҳам содир этилаётганлиги кўриниб қолди. Айрим давлат идораси ходимларининг ҳуқуқбузарлик содир этиш кўрсаткичлари юқори эканлиги аниқланди. Уларнинг 31 нафари таълим тизими, 10 нафари тиббиёт ходимлари бўлса, 6 нафар маҳаллий давлат ҳокимияти, 14 нафари банк ходимларидир.

Яна шунча, 74 нафар шахс МЖтКнинг 136-моддаси билан ҳуқуқбузарлик содир қилган, яъни мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан бош тортган.

Вилоят ҳудудида мазкур тоифадаги ҳуқуқбузарликлар ошганлиги, шу жумладан аёллар ва давлат идоралари ходимлари томонидан содир этилиш кўрсаткичи юқори эканлиги эътиборни тортади.

2022 йилда ҳам йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир бўляпти. Йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят суди тизимида МЖтКнинг 131-моддаси билан боғлиқ 3416 та иш 3474 нафар шахсга нисбатан кўриб тамомланди.

3054 нафар шахсга жарима, 363 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Маст ҳолатда автомашина бошқариб, маъмурий жазо олганларнинг 40 нафари аёллар, 3 нафари вояга етмаганлар ҳамда 179 нафари 60 ёшдан ошганлар эканлиги ачинарлидир.

Шунингдек, йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида вилоят суди тизимида МЖтКнинг 136-моддаси билан боғлиқ 843 та иш 843 нафар шахсга нисбатан кўриб тамомланди.

750 нафар шахсга жарима, 86 нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Маст ҳолатда автомашина бошқариб, мастлиги ёки маст эмаслигини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлагани учун маъмурий жазо олганларнинг 6 нафари аёллар ҳамда 64 нафари 60 ёшдан ошганлардир.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш йўллардаги энг оғриқли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Маст ҳолда бошқариш нафақат ҳайдовчи, кўплаб бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳам бевақт ўлимига сабаб бўлмоқда.

Йўлларда ўзингизни ва бошқаларни асранг! Энг муҳими, маст ҳолатда автомашина бошқарманг!

Айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди.

         Хабар қилинганидек бугун бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида  Кенгаш ваколатига оид қатор масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига қайта тайинлаш ҳам муҳокама қилинди.
Муқобиллик ва очиқ танлов шаклида ўтган тайинлов якунларига кўра қўйидаги судьяларнинг иш жойи ўзгарадиган бўлди.
          Судьялар олий кенгаши қарорига кўра:

Маннатов Одил Фарходович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

Қорабоев Иброҳим Анарбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди

.

Худайбердиев Фарҳод Фарманович – судьялик ваколати муддати даврига Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Негматов Гайратжон Фазлиддинович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Булунғур туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Xамда:

Ҳамроқулов Сухроб Қурбонович – судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.

Тожиев Уткир Усанович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди

.

Хакимов Ханжар Зиядиллаевич – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Шеробод туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди

.

Рустамов Зоир Аманович – судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимидан озод қилинди.

Тожиев Зокиржон Холбоевич – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.

         Шунингдек:

Машкуров Ғайрат Абдужалилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Мухаммедов Холис Мухлисович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришнинг оқибатлари.

Спиртли ичимлик ичиб машина бошқарсангиз ёки Сизнинг машинангизни биров шу ҳолатда бошқарса…7 миллион беш юз минг жарима…18 ойдан 36 ойгача рулга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш…15 сутка маъмурий қамоқ жазоси…Иш жойидан айрилиш…Ҳозирги кунда транспорт инфратузилмаси тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга транспорт билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ҳам ортган. Улардан бири транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришдир.Кўплар қўрқмай транспортни маст ҳолда бошқараяпти (айримлар 100 грамм алкоголь ичган ҳолда, айримлар эса умуман эс-ҳушини йўқотган ҳолда).

Энди ўйлаб кўрайлик, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш бизга қанчалик зарар?Агар ҳайдовчи транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарса, у камида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан ўттиз олти ойгача ва базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (ҳозирда 7 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима тўлашига олиб келиши мумкин. Бу суммага ҳали транспорт воситасини жарима майдончасига қўйилгани учун белгиланган жарима суммаси ҳам қўшилади. Демак, транспортни маст ҳолда бошқариш камида 8 млн. сўмга яқин зарар билан бирга камида 36 ойгача рулга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Транспортни маст ҳолда транспорт ҳуқуқига эга бўлмаган (“права”сиз) фуқаро бошқарса-чи?Транспорт воситасини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс бошқарса, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида (ҳозирда 12 млн. 000 минг сўм) жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Демак, фуқаро бундай ҳолда 12 млн. сўмдан кўпроқ тўлайди ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олади.

СУДЯЛАР МА’НАВИЯТ МАСКАНИДА

Самарқанд вилоят судида маданий-ма’рифий тадбирларга алоҳида е’тибор қаратилади. Вақти-вақти билан театр томошаларига, вилоят кутубхонасига, музейларга, миллий ё‘налишдаги консерт дастурларига бориш ан’анага айланган. Чунки, ма’навиятни юксалтириш инсон камолотининг асосий мезонидир.

Ҳар ҳафтанинг жума куни ерталаб вилоят суди тизимида Ма’рифат соати о‘тказилади. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги янгиликлар, қонунчиликдаги о‘згаришлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги жараёни ҳақида ма’рузалар тингланади. Шунингдек, таниқли олимлар, ижодкорлар, сиёсатчилар, турли соҳа вакиллари таклиф етилиб давра суҳбатлари ташкил етилади. Ма’рифат соатининг чин ма’нода ма’рифатли, ма’навиятга бой, самарали бо‘лишига е’тибор қаратилади.

Навбатдаги Ма’рифат соатида вилоят суди жамоаси Самарқанд шаҳридаги О‘збекистон маданияти тарихи Давлат музейига ташриф буюрди.

Музейларни бежизга тарих, ма’навият ва сан’ат хазинаси хисобланади дейилмаган. Уларда турли-туман ноёб ва қимматбаҳо ашёлар жамланганки, халқнинг о‘тмиши акс етган бу експозитсиялар бизни аждодлар ҳаёти, кураши ва бой мероси ҳақида ҳикоя қилади.

Ҳар бир ел, ҳар бир давлат бор екан, барчаси о‘з тарихига ега. Тарихини билган халқгина о‘злигини англайди, зеро тарихий хотирасиз келажакни барпо қилиб бо‘лмайди.

Жонажон О‘збекистонимиз буюк тарих ва улуг‘ аждодларимиз маконидир. Юртимизнинг ҳар бир го‘шаси улкан мозийдан дарак беради, уларни санасак саног‘ига етишимиз амримаҳол.

Бу каби екскурсиялар ташриф буюрувчиларга янада ко‘проқ ма’навий озуқа бериш билан бирга, уларда ватанга муҳаббат, аждодларга, тарихимизга бо‘лган фахр туйг‘уларини оширишга хизмат қилади.

Судя ва суд ходимлари музейдан катта таассуротлар билан қайтишди.

«МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ- МЕНИНГ СУДЬЯМ»

Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида Иштихон туманлараро фукаролик ишлар буйича суди раиси Ф.Каршиев ва судья Ф.Анаровлар томонидан туман хокимлиги оила ва хотин кизлар булими бошлиги Ф.Чинорова билан бирга туманидаги “Шейхларкент” номли маҳаллада фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар асосан моддий ёрдам, бола пули олиш ва ишга жойлашиш борасида мурожаат қилишди.
Хотин-қизларнинг алимент пулини ундириш ва даволаниш учун моддий имтиёз олиш билан боғлиқ муаммолари ҳам тингланиб, қайд этилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қабул якунида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиришлар бўйича ҳам маълумот берилди.

Судья нега маҳаллага келди?

“Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси Самарқанд вилоятида қандай амалга оширилмоқда? Судьялар бевосита маҳаллаларга чиқиб, аҳоли билан урашув, сайёр қабуллар ташкил этмоқдами?

Қонундан яхши хабардор, ҳуқуқий саводхонлиги ва маданияти баланд бўлганлар ўз ҳақ-ҳуқуқи паймол бўлишига йўл қўймайди, ҳар қандай шароитда ҳам ўзини ҳимоя қила олади. Шу сабабли маҳаллалар аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ҳар қандай тадбир ўтказишдан манфаатдор ва бу ишга жиддий ёндошмоқда. 

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Маруфжон Рўзиев 8 та маҳаллага масъул этиб тайинланган. Навбати билан жойларда бўлиб, ҳуқуқий мавзуларда суҳбатлар ўтказмоқда. Яқинда ана шундай учрашувлардан бири Боғимайдон маҳалласида бўлиб ўтди.

САЁҚЛИК КАСРИ

Тойлоқ туманининг Ястепа қишлоғида яшовчи Баҳодир Муродқулов ва Санобар Турсунова (исм-шарифлар ўзгартирилган) бундан 20 йил муқаддам турмуш қуришди-ю, аммо кўп ўтмай ўзаро келишмовчилик туфайли ажрашиб кетишди. Оқибатда уларнинг 2004 йилда туғилган фарзанди Мафтуна Муродқулова етим бўлиб қолди…

Ўшанда ажрашишгач, Санобар бош­қа кишига турмушга чиқиб кетди.

Мафтуна эса, тоғаси Баҳромжоннинг қў­ли­да қолди. Бироқ Б. Мурод­қулов кўнгли ўксик дея жиянини эркалатиб юбордими ёки унинг тарбиясига эътиборсизлик қилдими, ҳар ҳолда М. Муродқу­лова тез орада тўғри йўлдан адашди.

Гап шундаки, ўтган йил ноябрь ойи охирларида Мафтуна тоғасининг уйидан қочиб чиқиб, Тошкент шаҳрига ке­лади. Бундан унинг тайин мақсади йўқ эди. Шу боис у пойтахтимизнинг турли ҳудудларида бемақсад дайдиб юради. 2021 йил 9 декабрь куни жиноий қилмишга қўл уради. Ўша куни у Шайхонтоҳур тумани, «Белтепа» маҳалласидаги кўп қаватли 4-уйга келади. Йўлакка кириб, юқорига кўтарилаётганда Дилором Убайдуллаеванинг хонадони эшиги очиқ турганига кўзи тушади. Натижада уйда ҳеч ким йўқ­лигидан фойдаланиб, нархи 150 000 сўмлик аёллар сумкаси, унинг ичидаги бир дона банк пластик картаси, нархи 2 000 000 сўмлик «Samsung J7» уяли алоқа воситаси ва 3 400 000 сўм миқдоридаги пулни ўғирлайди. Ке­йин­ эса, уяли алоқа воситасини номаълум шахсга 300 000 сўмга сотиб, пулини шахсий эҳтиёжларига сарфлайди.

Шундан сўнг М. Муродқулова Сурхондарё вилоятига йўл олади ва яна ўғирликка қўл уради. Аниқроқ айтганда, вилоят марказидаги гўзаллик салонига кириб, мижозлардан бирининг уяли телефонини ўғирлайди.

Натижада жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 25 январдаги ҳукмига мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима жазосига тортилади. Бироқ у бундан ўзига тегишли хулоса чиқариб олмайди. Аксинча, шу йилнинг март ойи бошида яна Тошкентга келиб, учинчи маротаба ўғирлик кўчасига қадам қўяди.

Аниқланишича, 2022 йил 6 март куни у Миробод тумани Абдулла Авлоний номли маҳалладаги кўп қаватли 3-уйнинг 17-хонадони эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, Саодат Маматовага тегишли 200 000 сўмлик аёллар сумкаси, унинг ичидаги 2 000 АҚШ доллари, 2 000 000 сўм нақд пул, нархи 5 000 000 сўмлик «Iphone 6» русумли уяли телефон аппарати, С. Маматованинг фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси, «Капиталбанк» Тошкент шаҳар филиали томонидан берилган гувоҳнома, 5 дона банк плас­тик карталарини ўғирлаб кетади. Кейин у фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва банк томонидан берилган гувоҳномани каналга ташлаб юбориб, ҳужжатларни қасддан нобуд қилади.

Бу ҳаракатлари билан М. Муродқулова жабрланувчига 28 994 540 сўм миқдорда моддий зарар етказади.

Буни қарангки, айни ўғирликдан сўнг Мафтуна Самарқанд ва Фарғонага бориб, айланиб юради. «Саё­ҳат»­ни якунлаб, Тошкентга қайтиб кел­ганда эса, ҳуқуқни муҳофаза қи­лувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинади. Албатта, тергов жараёнида унинг муқаддам — 2021 йил 9 декабрь куни содир этган дастлабки ўғирлиги ҳам фош қилинди.

Пировардида ҳар икки ҳолат бў­йича ҳам жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди М. Муродқуловани Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми ва 3-қисми «а» банди ҳамда 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди би­лан айбдор деб топиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Жазо тайинлашда ун­га муқаддам жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг 2022 йил 25 январдаги ҳукмига биноан тайинланган жарима жазоси ҳам инобатга олинди. Шунингдек, суд ҳукмида судланувчидан жабр­ланув­чиларга етказилган моддий зарарларни ундириш ҳам белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, тарбия инсон тақдиридаги энг муҳим омилдир. Лекин буни ҳам­ма ота-оналар ҳам бирдек ҳис қилавермайди. Оқибатда Мафтуна Му­род­қулова сингари бебош, ноқобил фарзандлар воя­га етади. Шундай экан, Бош қомусимизнинг 64-моддасида белгиланган конс­ти­туциявий бурч — ўз фарзанд­лари­ни­ вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлигини ҳеч бир ота-она унутмаслиги керак.

Ургут туман Судининг раиси лавозимида 25 йил хизмат қилган устозни йўқлаб…

Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида 1 октябрь “Устозлар ва мураббийлар куни” деб нишонланаётган байрам муносабати билан турли тадбир ва учрашувлар бўлиб ўтмоқда. 

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ҳамда жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Ахмадовлар томонидан Ургут туманида яшовчи, узоқ йиллар суд соҳасида меҳнат қилиб, жумладан Ургут туман судининг раиси лавозимида 25 йил давомида хизмат қилган ва шу лавозимдан пенсияга чиққан меҳнат фахрийси Акбар Тўйчиевнинг уйига борилиб, унинг ҳолидан хабар олиниб, у билан дилдан суҳбат ўтказилди ва табриклар етказилди.

Суд тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган, кўплаб шогирдлар тарбиялаган устоз йўқлашган мамнун бўлиб, шогирдларни дуо қилди. Ҳалол меҳнат, касбга садоқат, фидойилик ҳар қачон қадрлашини таъкидлади.

Skip to content