СУДЬЯЛАР ОДОБ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕМИНАРИ
Судьялар одоб комиссияси томонидан вилоят суди биносида Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши юзасидан семинар машғулот ўтказилди.
***
Самарқанд вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари иштирокида ташкил этилган семинар машғулотда Судьялар одоб комиссияси аъзолари Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига судьялар томонидан риоя этилишини таъминлаш, судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида малака ҳайъатларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотларни ўрганиш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
***
Шунингдек, тадбир жараёнида судья маълум бир ҳаракатнинг Судьялар одоби кодекси қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида ва асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилса ёки дахлсизлиги бузилган тақдирда ёҳуд судья, унинг оила аъзоларининг шахсий ҳаётига оид маълумотлар, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳамда қонун билан қўриқланадиган маълумотлар сир сақланишини бузилган тақдирда Судьялар одоб комиссияси томонидан амалга ошириладиган чора ва тадбирлар тўғрисида маълумот берилиб, тушунтириш ишлар олиб борилди.