Жорий йилнинг 21 октябрь куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 85 сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидаги масалалар атрофлича муҳокама этилиб, сессия қарори қабул қилинди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

НИКОҲ ТУЗИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

***



Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар бўлганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Алоҳида ҳоллар (ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бош­қалар)да никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин.

***

Никоҳ тузиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органи никоҳни рўйхатга олишни рад этганда, шикоят билан бевосита судга ёки бўйсунишига кўра юқори турувчи органга мурожаат қилиниши мумкин.

***


Никоҳ тузиш ихтиёрийдир. Никоҳ тузиш учун бўлажак эр-хотин ўз розилигини эркин ифода этиш қобилиятига эга бўлиши керак. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланади. Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин. Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар. Никоҳланувчи шахслар эллик ёшдан ошган бўлса, тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади. Никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар ва шу пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади. Эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва улар тенг мажбуриятларга эгадирлар.

***


Никоҳ тузиш вақтида эр ва хотин ўз хоҳиши билан эри ёки хотинининг фамилиясини умумий фамилия қилиб танлайди ёки уларнинг ҳар бири никоҳгача бўлган ўз фамилиясини сақлаб қолади. Эр ва хотиндан бирининг ўз фамилиясини ўзгартириши бошқасининг ҳам фамилияси ўзгаришига олиб келмайди.

СамДУ проректорининг хати ғайриқонуний деб топилди. Университетга талабанинг ўқишини кўчириш мажбурияти юклатилди

Сайтимизда жорий йилнинг 12 октябрида эълон қилинган “Судда сарсон қилишмайди, лекин сарсон бўласиз” сарлавҳали мақола юзасидан Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари З.Аллабаевдан шу мазмундаги жавоб келди.

Унда қуйидагилар баён этилган:

«2022 йилнинг 17 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъвогар Ҳусанов Шаҳзод Машраб ўғли томонидан жавобгар Самарқанд давлат университетига нисбатан 2022 йил 30 апрелдаги №10-1728-сонли ўқишни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги СамДУ проректори А.Солеевнинг жавоб хатини қонунга хилоф бўлганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ўқишга кўчириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.

***

Суднинг 2022 йил 22 июндаги ажрими билан Ш.Ҳусановнинг аризаси ФПКнинг 195-моддаси 3-бандига кўра қайтарилган.

***

Самарқанд туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 19 июлдаги ажрими билан аризачи Ш.Ҳусановнинг Самарқанд давлат университети мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги), қарори устидан берган аризаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси 1-қисми 1-бандига кўра қабул қилишдан рад этилган.

***

Самарқанд вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 13 сентябрдаги ажрими билан ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 22 июндаги ажрими бекор қилинган ва даъвогар Ш.Ҳусановнинг даъво аризаси Самарқанд шаҳар судига қабул масаласини ҳал этиш учун юборилган.

***

ФИБ Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 19 сентябрдаги ажрими билан даъвогар Ҳусанов Шаҳзод Машраб ўғлининг жавобгар Самарқанд давлат университетига нисбатан 2022 йил 30 апрелдаги №10-1728-сонли ўқишни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги проректор А.Солеевнинг жавоб хатини қонунга хилоф бўлганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда ўқишга кўчириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси иш юритувга қабул қилинган.

***

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Ҳусанов Шаҳзод Машраб ўғлининг жавобгар Самарқанд давлат университетига нисбатан 2022 йил 30 апрелдаги №10-1728-сонли ўқишни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги проректор А.Солеевнинг жавоб хати қонунга хилоф бўлганлиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилди ҳамда ўқишга кўчириш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди. Демак, даъвогар Ш.Ҳусановга юборилган 2022 йил 30 апрелдаги №10-1728-сонли ўқишни кўчиришни рад қилиш ҳақидаги проректор А.Солеевнинг жавоб хати ғайриқонуний деб топилиб, Самарқанд давлат университети зиммасига Ш.Ҳусановнинг ўқишини кўчириш мажбурияти юклатилди.

 

СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг 9 ойи давомида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 11 525 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 5 589 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

***

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 7 004 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 3 665 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 339 та аризаси қаноатлантирилган.

***

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 2 835 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 429 та қарор бекор қилиниб, 52 та қарор ўзгартирилди.

***

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 213 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 1 096 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 166 таси бекор қилиниб, 4 таси ўзгартирилди.

***

Шунингдек, кассация инстанциясида 36 та иш такроран кўриб чиқилиб, 28 та суд қарори бекор қилинди.

ВИЛОЯТ СУДИДА ЙИҒИЛИШ

Самарқанд вилоят судида судлар, ички ишлар ҳамда МИБ органлари ўртасида ма’мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни электрон шаклда кўришда тезкор ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

***

Тадбирда Самарқанд вилоят суди раҳбарияти, жиноят ишлари бўйича судлов ҳай’ати судялари, Мажбурий ижро бюроси, ички ишлар бошқармаси мас’ул ходимлари иштирок этди. Шунингдек, йиғилиш видеоконференсалоқа тарзида ўтказилиб, жиноят ишлари бўйича шаҳар ва туманлар судлари судялари, шаҳар ва туман МИБ ва ИИБ бўлимлари мас’ул ходимлари ҳам қатнашдилар.

***

Йиғилишни вилоят суди раиси ўринбосари Т. Бойзоқов кириш сўзи билан очди ва мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва кутилаётган натижалар ҳақида тушунча берди. Йиғилиш бугунги кунда долзарб мавзуга бағишланганлиги сабабли барчани фаол иштирок этишга чақирди.

***

Вилоят суди судяси М. Эргашев ма’мурий-ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни электрон шаклда кўришда тезкор ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари тўғрисида ма’руза қилди.

***

Та’кидланишича, ҳозирги кунда ички ишлар ҳамда Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан расмийлаштириладиган аксарият ма’мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар судлар томонидан электрон тарзда кўриб тамомланмоқда. Ушбу тоифадаги ишларни электрон шаклда кўрилишидан асосий мақсад, фуқароларнинг ортиқча вақт ҳамда маблағ сарфлашининг олдини олиш, уларга қулайликлар яратишдир. Лекин айрим ҳудудларда судлар ҳамда профилактика тнспекторлари, Мажбурий ижро бюроси мас’ул ходимлари ўртасида ҳамкорлик талаб даражасида та’минланмаганлиги бу тоифадаги ишларнинг кўплаб қайтарилишига, натижада ишларнинг ўз вақтида кўрилмаслигига сабаб бўлмоқда.

***

М. Эргашев бу борада ечимини кутаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан фикрларини билдирди.

Мавзу бугунги кунда муҳим ва аҳамиятли бўлганлиги учун йиғилиш фикр-мулоҳазаларга, муҳокама ва мунозараларга бой бўлди. Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси О. Пардаев, вилоят суди судяси О. Набиев, Ҳ. Ярашев, жиноят ишлари бўйича шаҳар-туман судлари раислари, шунингдек, ички ишлар ҳамда Мажбурий ижро бюроси органлари мас’уллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

***

Билдирилган фикр-мулоҳазалар э’тиборга олиниб, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда вилоят суди судяси И. Ҳамидов Судлар томонидан 2022 йилнинг 3-чорагида кўрилган ишлар бўйича дастлабки тергов органлари томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар таҳлилига бағишланган кенгайтирилган ма’руза қилди.

***

Мазкур ма’руза ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ундаги ҳар бир бандлар алоҳида-алоҳида таҳлил қилинди ва тегишли хулосалар қилинди.

ЁШЛАР ҲУҚУҚШУНОС БЎЛМОҚЧИ!

Самарқанд шаҳридаги 13-умумий ўрта таълим мактабида Самарқанд вилоят судининг судялари Б.Алиқулов ва Ҳ.Келдиярова битирувчи ўқувчилар билан “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусидаги давра суҳбати ўтказди.

***

Маълумки, сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда ёшларни ватанпарвар, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, уюшмаган ёшлар учун муносиб шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги чора-тадбирлар сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди.

***

Ёшлар эртамиз кўзгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ширин ташвишидир. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун нафақат ота-она, маҳалла, балки бир қатор ташкилот ва идоралар ҳам масъул этиб белгиланган.

Бироқ, амалга оширилаётган самарали ишлар билан бир қаторда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни содир этилаётганлиги ачинарли ҳолатдир.

***

Самарқанд вилоят судининг судяси Ҳ.Келдиярова “Мен нима учун хуқуқшунос бўлмоқчиман?” мавзусида ўқувчилар билан суҳбат ўтказди.Ўқувчиларга ҳуқуқшунослик касбининг моҳияти, бурч ва масъулияти, вазифалари ва ушбу касбнинг инсоният ҳаётидаги аҳамияти тўғрисида батафсил тушунча берди.

Ҳуқуқшунос етарли билим ва тажрибага, нутқ ва муомала маданиятига эга бўлиш, лидерлик қобилиятига эга бўлиш лозим.

***

Ҳуқуқшуноснинг касб фаолияти инсонлар тақдирига турли кўринишда таъсир қилади. Инсонлар ўртасида манфаатлар тўқнашуви, унинг ортидан эса низо, муроса, келишув деган тушунчалар ҳам бор. Адолат тушунчаси макон ва замон танламайдиган энг олий мезондир. Судда ана шу адолатни таъминлаш осон эмас.

***

Шу мезонда судя қанчалик муваффақиятга эришиши, юзи ёруғ, қадри ва обрўси баланд бўлиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, энг муҳими, ҳалоллигига боғлиқ.

Дарҳақиқат, ҳуқуқшунослик ҳам шарафли, ҳам масъулиятли касб. Қатъий фикрли, ўзига талабчан, илмга чанқоқ ўқувчилар ҳуқуқшунос касбини танлаши мақсадга мувофиқдир.

***

Давра суҳбатида ўқувчилар жуда фаол иштирок этишди. Ҳуқуқшунослик касбининг турли қирралари ҳақида судяларга кўплаб саволлар ташлашди. Ҳар бир саволга батафсил жавоб берилди. Давра суҳбати кўтаринки кайфиятда, дўстона, расмийликсиз самимий ўтгани ўқувчиларда катта тассурот қолдирди.

УСТОЗЛАР ДОИМО ЭъЗОЗДА!

Яқинда мамлакатимизда «Кексалар ҳафталиги» бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” кенг миқёсда ўтказилди.

***

Юртимиздаги барча маҳаллаларда нуронийлар, шу жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида истиқомат қилаётган кексалар иштирокида маданий-маърифий тадбирлар, танловлар, хайрия тадбирлари, жумладан, нуроний ва ёшлар учрашувлари юқори савияда ташкил этилди.

***

«Кексалар ҳафталиги» тадбирлари доирасида Самарқанд вилоят суди томонидан бир гуруҳ суд фахрийлари учун шаҳримиздаги муқаддас қадамжоларга зиёрат ҳамда янги Ўзбекистондаги янги Самарқанд бўйлаб саёҳат уюштирилди.

***

Устозлар эрта тонгда вилоят суди биносида йиғилдилар ва замонавий микроавтобусда аввало янгидан барпо этилаётган Имом ал-Бухорий мажмуасини зиёрат қилишди. Бу олиб борилаётган улкан бунёдкорлик ишларига таҳсин айтиб, дуои фотиҳалар қилинди.

***

Самарқанд халқаро аэропорти ҳам замонавий кўринишда тубдан янги қурилди. Суд фахрийлари халқаро аэропортни мамнуният билан томоша қилишди, бу ерда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар билан танишишди.

Самарқанднинг баҳаво кенгликларида барпо этилган “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази устозларда катта таассурот қолдирди. “Буюк Ипак йўли” туристик мажмуасида халқаро конгресс маркази, саккизта меҳмонхона, жумладан, иккита беш юлдузли меҳмонхона, “Абадий шаҳар” тарихий-этнографик боғи, ситуацион марказ, экоқишлоқ ва ўз кўли мавжуд.

Бу жойларни 120 гектар майдонда жойлашган Марказий Осиёдаги энг йирик парк бирлаштиради.

***

Эслатиб ўтамиз, мажмуада шу йилнинг 14-16 сентябрь кунлари ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари навбатдаги саммити бўлиб ўтди.

Тадбир якунида таассуротларини бир пиёла чой устида ўртоқлашдилар. Фахрий судялар ажойиб саёҳат ва ҳурмат-эътибор учун вилоят суди раҳбариятига қайта-қайта миннатдорчилик билдириб, дуолар қилдилар.

Ўн бешинчи офат – бахиллик

Бахиллик деганда бировга ҳеч қандай яхшиликни раво кўрмайдиган нокас, ўта хасислик қилиб, бор неъматларини, ҳатто бошқаники бўлса ҳам шеригига ўтиб, ундан устун бўлиб кетишини хоҳламайдиган қизғанчиқлик табиатига эгалик тушунилади. Агар бирорта неъмат шеригига ўтиб қолса нафақат унга, балки ўзига ҳам яхши бўлиши мумкин. Аммо бахиллик шундай қалб ва дил хасталигики, у беихтиёр бошқаларда бирор неъматнинг яхши бўлишини хоҳламайди, инсондаги энг ёмон хулқ ҳисобланади.

* * *

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эътироф этишича бахилликнинг даражаси иккита экан. Биринчиси, ўзида бор нарсани бахиллик қилиш ва иккинчиси, ўзгада бор нарсани бахиллик қилиш. Бахилликнинг энг даҳшатлиси бахил одам ўзига ҳам бахиллик қилар экан. Ўзида бор нарсасини ўзига ҳам ишлатмасдан, бемор бўлиб қолса ҳам ўзининг даволанишига ҳам ишлатишга бахиллик қилар экан. Биродарлар, ҳаётингизни бир тафтиш қилиб кўрингчи, ўзингизга ўзингиз бахиллик қилмаганмисиз?

* * *

Аллоҳ таола “Оли Имрон” сурасининг 180 оятида: “Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур. Осмонлару ернинг мероси Аллоҳгадир. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордирлар”, деган экан.

* * *

Халқимизда “Берганинг ўзингники, кистадаги омонат”, деб бежиз айтилмас экан. Ҳар бир инсонда бор неъматларни Аллоҳ берган ва унинг омонатидир. Уни яхшилик йўлида сарф қилиш ва бировларнинг ҳожатини чиқариш, лозим бўлса ўзига ҳам сарфлаш лозим экан. Уни бахиллик қилиб, ўзимга яхши бўлсин деб тўплаб юриш, айнан ўзига офат келтирар экан. Шу туфайли бахилликни дил офати, деб бежиз айтилмаган бўлса керак.

* * *

Рене Декарт айтган экан “Бахилликдан ортиқ кишилар муваффақиятига зарар берувчи бирорта ҳам камчилик йўқ, чунки у билан зарарланган киши нафақат ўзгаларнинг, балки ўзининг ҳам шодлигини кўра олмайди”. Буни моддий бойликка ва илм бойлигига қиёс қиладиган бўлсак, Ҳадиси шарифда айтилган: “Илмни ўрганиб ҳеч кимга айтмайдиган одам, бойликни тўплаб, уни ҳеч нарсага сарфламайдиган бахилга ўхшайди”, деган ҳикматга қиёс қилса бўлади.      

* * *

Бахиллик билан камтарлик бир-бирига зид одатлар экан. Бахилликни хасисликка ҳам қиёс қилса бўлади. Лекин камтарлик хасислик эмас. Бунда ҳаётга ақл кўзи билан боққан кишиларгина тушунади. Камтар киши деганда, ўзини бошқалардан ортиқча ҳисобламайдиган, мағрурланмайдиган, молу-давлати билан мақтанмайдиган киши тушунилади. Мақтанчоқлар менинг қилган эҳсонларимни одамлар кўрсин, мақтаб гапирсин, деб қилади. Бахил одам умуман эҳсон қилмайди. Камтар киши эса имкон қадар қилган яхшиликларини, шу жумладан эҳсонларини ҳам билинтириб мақтаниш учун қилмайди. Аллоҳ йўлида қилинган хайрли ишларнинг савоби, мукофоти борлигини билади. Билмаган тақдирда ҳам шу мукофотга сазовар бўлади.

* * *

Агар диққат билан қарасангиз, бахил одам гуё ўзининг молини асрагандай, исроф қилмайдигандай туюлади. У молининг закотини ҳам бермайди. Бундайларга бағишланган ҳадисда. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам: Аллоҳ кимга мол берсаю, у закотини бермаса, қиёмат куни мол унга икки холли улкан илон бўлиб кўринади ва бўйнига ўралади. Сўнгра икки чеккасидан тишлаб туриб: “Мен молингман, мен сен тўплаган хазийнагман”, дейди”, – дедилар Кейин: Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларича яхшилик деб ҳисобламасинлар” оятини охиригача ўқидилар. Кўриниб турибдики, бахиллик оқибатида хасисликнинг келтирадиган катта офатларидан бири шулдир. Бундай офатлардан Аллоҳнинг ўзи асрасин.

* * *

Ким Аллоҳнинг йўлида хайр эҳсон қилса, ўзига захийра тўплаган бўлиб, охиратда қачон хоҳласа ундан олаверар экан. Ким Аллоҳнинг йўлида сарф харажат қилмаса, бахиллик қилса, ўзининг охиратдаги жамғармасининг кўпайишига қаршилик қилган бўлар экан. Демак, бундан ҳам кўриниб турибдики, бахил ва хассис одамлар биринчи галда ўзларининг душманидирлар. Чунки улар ўзларини қароб қилмоқда.

* * *

Кимки Аллоҳ йўлида эҳсон қилса, бу ўзининг мулки ва бойлигига айланади. Аллоҳ таола ҳаммага неъматларни беради, аммо ўзи муҳтож эмас. Берган неъматларининг бир қисмини мискин ва кабираларга берганда ундан Аллоҳ рози бўлиб, савоб амалларини кўпайтирар экан. Юқорида таъкидлаганимиздек, “Берганинг ўзингники, кистангдаги омонат” дегани шу бўлса керак. Зеро, бировга яхшилик қилиб, савобга эга бўлсангиз уни ҳеч ким тортиб ола олмайди. Шу туфайли бу савоб ҳамиша Сизники бўлиб қолар экан.

* * *

Муқаддас манбаларда бахилликнинг зарарлари ҳақида ҳам анча фикрлар айтилган. Уларнинг рўйхатини келтиришни мақсадга мувофиқ, топдик. Бахилликнинг зарарлари қуйидагилар:

1. Бахиллик иймон билан жам бўлмайди.
2. Бахиллик кўпгина нухсонларнинг аслидир.
3. Бахиллик кўплаб ёмон хизматларга сабаб бўлади.
4. Бахиллик Аллоҳ таолага ёмон гумонда бўлиш аломатидир.
5. Бахиллик ақилнинг озлиги ва тадбирнинг ёмонлигига бир далилдир.
6. Бахиллик инсонни ҳалокатга элтувчидир.
7. Бахиллик ахлоқни бузувчидир.
8. Бахиллик улуғнинг обрўсини тўкади.
9. Бахил бу дунёда маҳрумдир, охиратда малъундир.

Азиз биродарлар Аллоҳдан сўрайлик, ҳаммамизни шундай офатлардан ўзи асрасин. Бу жумлаларни ўқиган ўқувчилар ўқиш ва суҳбат жараёнида нималарни ҳис қилдингиз. Бу офатга бефарқ бўлмасангиз ундан ўзингиз билан ўзингиз курашиб, қутилиб олсангиз, насиб бўлса бахтли, омадли инсон бўласиз!!!

 * * *
 ┈•❁✿❁•┈

Мамаюнус Пардаев ҳикматларидан

МEНИНГ МАҲАЛЛАМ-МEНИНГ СУДЯМ

Самарқанд шаҳар иқтисодий суди судялари Ф.Мажидов, И.Ҳамроқулов ва Р.Бегимовлар иштиокида Самарқанд шаҳар «Токзор» маҳалла фуқаролар йиғинида «Менинг маҳаллам-менинг судям» ғояси остида маҳалла ходимлари ва фуқаролар билан давра суҳбати ўтказилди.

***

Кун тартибидаги масалалар бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

Маҳалла биносига сайёр қабулга келган фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволлар, аризалар, таклифлар, шикоятлар билан мурожаат қилди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган муаммолар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

***

Кун тартибидаги масала юзасидан маъруза ва мунозараларда билдирилган фикр мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларни инобатга олган ҳолда келгусида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан келишув қилинди.

Муддатидан олдин жазодан озод қилиндилар

Бугун Маҳалла ва Нуронийлар бўлими биносида сайёр суд ўтказилди.

Сайёр судда Пробасия гуруҳи ҳисобида турган 21 нафар назорат остидаги шахслар қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига ўтганлиги учун Жиноят ишлар бўйича Пахтачи туман суди раиси Ж.Ботиров томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73 моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди

.

Skip to content