Судя маҳаллада

Жорий йилнинг 24 октабр куни Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова, Жомбой туман “Олмазор” МФЙ биносида сайёр учрашув ўтказди.

***

Унда, Самарқанд вилоят суди раисининг 2022 йил 24 июндаги 18-сонли Фармойиши ижросини та’минлаш мақсадида, суд раиси томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судям” ғояси асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган, оилавий, мулкий ва ер низоларини бўйича юзага келган муаммоларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учрашувнинг асосий мақсади эканлиги та’китланди.

***

Учрашувда суд раиси фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, суд ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, одил судловга бўлган ишончни янада ошириш, жамиятда қонун устуволигини та’минлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга хам тўҳталди.

СУДЬЯЛАР ОДОБ КОМИССИЯСИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕМИНАРИ

Судьялар одоб комиссияси томонидан вилоят суди биносида Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши юзасидан семинар машғулот ўтказилди.

***

 

Самарқанд вилоят суди, туман (шаҳар), туманлараро судлари судьялари иштирокида ташкил этилган семинар машғулотда Судьялар одоб комиссияси аъзолари Судьялар одоби кодекси билан тартибга солинган одоб-ахлоқ қоидаларига судьялар томонидан риоя этилишини таъминлаш, судьянинг обрў-эътиборига путур етказадиган, одоб-ахлоқ қоидаларига зид хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақида малака ҳайъатларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва оммавий ахборот воситалари ва бошқа расмий манбаларда эълон қилинган маълумотларни ўрганиш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.

***

Шунингдек, тадбир жараёнида судья маълум бир ҳаракатнинг Судьялар одоби кодекси қоидаларига мувофиқлигига аниқлик киритиш борасида ва асоссиз маълумот тарқатилиши натижасида судьялик шаъни ва ишчанлик обрўсига путур етказилса ёки дахлсизлиги бузилган тақдирда ёҳуд судья, унинг оила аъзоларининг шахсий ҳаётига оид маълумотлар, шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳамда қонун билан қўриқланадиган маълумотлар сир сақланишини бузилган тақдирда Судьялар одоб комиссияси томонидан амалга ошириладиган чора ва тадбирлар тўғрисида маълумот берилиб, тушунтириш ишлар олиб борилди. 

Коррупция – жамият кушандаси

Барчага маълумки коррупция жамият ривожига раҳна солувчи хавфли иллат. Бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқ-тартибот идора вакиллари, балки барча бирдек курашмоғи лозим.

***


Яқинда туманимиздаги “Боғбон”, “Янгиобод”, “Мингтепа” МФЙларида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, маҳалла фаоллари ва фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж. Файзуллаев, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н. Мамадиёровалар иштирокида “Коррупция – жамият кушандаси” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

***


Тадбирда сўзга чиққанлар иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамоат бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритди.

***


Шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича ўқитишни ташкил этиш орқали жамиятда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат корхоналари ва устав капиталида давлат улуши бўлган корхоналар, шу жумладан банкларда коррупцияга қарши ички назорат тизимини жорий этиш лозимлигини таъкидлашди.

***


Тадбир қатнашчилари томонидан коррупцияга алоқадор берилган саволларга суд раиси томонидан батафсил жавоблар қайтарилди

Суд қарорларининг ижросига қаратилган давра суҳбати

Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Н.Турсунова, туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари иштирокида, суд ҳужжатларининг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

***

Унда, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

***

Шунингдек, суд қарорларини ижро этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича фикрлар алмашилди.

СУДЯЛАР ХАЛҚ НАЗАРИДА

Инсоният яралибдики, улар ўртасида манфаатлар тўқнашуви, унинг ортидан эса низо, муроса, келишув деган тушунчалар ҳам пайдо бўлди. Демак, инсон ҳаёт тарзини шакллантириб улгурмасдан ҳақ ва ҳақиқатга эҳтиёж сезди. Икки тараф ўртасидаги келишмовчиликни бартараф қилиш учун учинчи тарафнинг зарурати туғилди. Бу – суд тизимидир. Азал-азалдан низоли тарафларнинг суд тизимидан биттагина талаби бор: адолат! Шунинг учун адолат тушунчаси макон ва замон танламайдиган энг олий мезондир.

***

Демак, судяларнинг мас’улияти азалий ва абадийдир. Шу мезонда судя қанчалик муваффақиятга эришиши, юзи ёруғ, қадри ва обрўси баланд бўлиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, қолаверса ҳалоллигига боғлиқ.

***

Шунча мас’улият юкланган судя халқ орасида ўзининг маданияти, одоб-ахлоқи, оғир-босиқлиги, теран фикрлари билан ҳам ҳурмат қозониши лозим. Омма орасида судялик обрўсига доғ туширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши шарт.

***

Вилоят судида ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказиладиган Ма’рифат соатининг навбатдагиси Судялар одоб-ахлоқи, Судялар одоби кодексига амал қилиш ҳолати ва Судялар одоб комиссияларининг фаолиятига бағишланди.

***

Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган тадбирда барча шаҳар-туман судлари ҳам иштирок этди.

Бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ў.Мурадов Самарқанд туманидаги Оқмачит, Рустам, Қумзор, Қўшкўприк ҳамда Деҳнав МФЙларида маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва Президентимизнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳақидаги Фармони бўйича ҳам маълумот берилди.

Суд қарорларининг ижросига қаратилган давра суҳбати.

Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Н.Турсунова, туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари иштирокида, суд ҳужжатларининг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

***

Шунингдек, суд қарорларини ижро этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича фикрлар алмашилди.

Ургут туманида «Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида очиқ мулоқотлар ва сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.

2022 йил 24 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ғ.Негматов томонидан, Ургут тумани “Мерганча” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан судланувчи Т.С.га ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан судланувчи Ҳ.Ҳ.га нисбатан бўлган жиноят ишлари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

***

Бундан ташқари, маҳалла ахолиси билан сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси доирасида учрашувлар ўтказилди.

***

“Одам (чақалоқ) савдоси тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ҳамда мазкур жиноятларнинг олдини олиш чораси” мавзусида, шунингдек, “Коррупция жинояти ва унинг салбий оқибатлари” “Коррупцияга қарши кураш, уни олдини олиш чоралари” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.

ОИЛА МУҚАДДАС

Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳуқуқий тарғиботнинг асосий шартларидан биридир. Мақсад аҳолида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, суд-ҳуқуқ янгиликларидан хабардор этиш, қонунчиликка ҳурмат ва ишончни юксалтиришдир.

***

Жомбой туман ҳокимлиги биносида Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаев, Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси А.Абдураззоқов ва Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова, Жомбой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳилола Раҳимова, туман саховат ва кўмак жамғармаси раиси Ҳафиза Ўсарова тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан учрашув ўтказди.

***

Тадбирда Ж. Файзуллаев Республика Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида ма’руза қилди.

***

Ма’рузада та’кидланишича, Фармон билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

***

Фармон билан қатор лавозимлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

***

Фармон билан шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «маҳалла–туман–вилоят–республика» тизими жорий этилди.

***

Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова Республика Президентининг 2022 йил 2 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тушунча берди.

***

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси А.Абдураззоқов сўзга чиқиб бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёни ҳақида гапириб берди. Қонунчиликдаги янгиликларни тушунтирди.

***

Йиғилишда кун тартибидаги ма’рузалар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини, оила ва хотин-қизлар фаоллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Уларни қизиқтирган саволларга суд раислари ҳаётий мисоллар билан жавоб берди.

Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда туман Адлия бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Ургутда жойлашган “Эркаклар мурувват уйи” ва “Аёллар мурувват уйи”да сайёр суд мажлиси ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ушбу муассасаларда даволанаётган тўққиз нафар ногиронлиги мавжуд шахсларга оид шахсий ҳужжатларни тиклаш, яъни туғилганлик актларини белгилаш тўғрисидаги фуқаролик ишлари кўриб чиқилди.

***


Бундан ташқари, ушбу мурувват уйилари шифокорлари ва ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф қилиш юзасидан “Коррупция ва унинг салбий оқибатлари” ҳамда “Меҳнат низолари” мавзусида маъруза қилинди ва давра суҳбати ўтказилди.

***

Давра суҳбати якунида келиб тушган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

Skip to content