Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг саммити бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

***

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган тадбирда Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Венгрия Бош вазири Виктор Орбан иштирок этади.

***


Шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий давлатлар парламент ассамблеяси (ТУРКПА), Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда ушбу кўп томонлама тузилманинг котибияти раҳбарлари қатнашиши режалаштирилган.

***


Саммит кун тартибидан иқтисодиёт, савдо, инвестиция, транспорт, инновация, экология, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш,

***

Ташкилот фаолиятини такомиллаштириш масалалари ўрин олган. Бу БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига тўлиқ мос келади.

***


Якунда Самарқанд декларацияси ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бошқа муҳим қарор ва ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

“Менинг маҳаллам – менинг судьям”

Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Юлдашев томонидан Тойлоқ туманидаги “Таллиота” МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди.

***

Унда маҳалла фуқаролари иштирок этишда ва суд-ҳуқуқ борасида ўзларини қизиқтирган мавзуда саволлар билан мурожаат қилишди.

***


Тадбир давомида фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонун ҳужжатлари, жумладан,

***

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўйича ҳам маълумот берилди.

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари мазмунини

Давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари мазмунини аҳолига тўлақонли етказиш,

***

Фуқароларимизни қийнаётган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш, шунингдек, ҳуқуқий саводхонлик даражасини мунтазам ошириб бориш – инсон ҳуқуқларига асосланган фуқаролик жамияти қуриш йўлидаги устувор вазифалар ҳисобланади.

***


Шу сабабли ҳам, бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ў.Мурадов томонидан Самарқанд туманидаги Даштиобод, Жарқишлоқ, Қавчинони боло, Қавчинон ва Ангаролмос МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди.

***


Фуқароларга қонунчиликдаги янгиликлар моҳияти тушунтирилиши билан биргаликда, мурожаатчиларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

***

Уларга Ўзбекистон Республикасининг бир қатор Қонун ҳужжатлари, жумладан, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги ва «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги ЎРҚ-788-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўйича маълумот берилди.

ЎРГАНГАН КЎНГИЛ ЎРТАНСА – ҚЎЙМАС

Giyohvandlik vositalari savdosi og‘ir jinoyat bo‘lib, bunday jinoyatga qo‘l urgan shaxslarga nisbatan keskin chora ko‘riladi.

***

Agar bu takroran sodir etilgan bo‘lsa, qasddan ekanligi ochiq-oydin ko‘rinib turganligi uchun, hech qanday vaj-karson jazoni yengillashtirishga yordam bermaydi.

***

Odatda, ba’zi insonlar adashib sodir etgan jinoyati uchun muayyan muddatga jazoni o‘tagach, uni yengillashtirishni so‘rab murojaat qiladi. Chin dildan pushaymon bo‘lgan shaxsni jamiyat kechiradi. Bundan to‘g‘ri foydalangan odam esa, o‘z hayotini o‘nglab ham ketadi.

***

Ammo oramizda o‘ta og‘ir jinoyat sodir etganligi uchun bir marta avf etilgan bo‘lsa-da, xuddi shunday jinoyatni takror sodir etgan shaxslar ham uchraydiki, bunday kimsalarga rahm-shafqat qilsang, hayf ketadi.

***

Samarqand viloyat sudi jinoyat ishlari bo‘yicha apellyatsiya instansiyasi jinoyat ishlari bo‘yicha Toyloq tuman sudining 2022 yil 23 sentabrdagi L. Suvanovaga va N.Xoliqovaga nisbatan tayinlangan 7 yilga ozodlikdan mahrum qilish jazosini o‘zgarishsiz qoldirib, apellyatsiya tartibidagi shikoyatlarini qanoatlantirmadi.

***

Birining 3 nafar, boshqasining 6 nafar farzandi bo‘la turib, boshqalarning hayotini ostin-ustun qiladigan jinoyatdan toymaydigan bu ayollarning endilikda “farzandlarim bor” deya jazoni yengillatishni so‘rashi g‘alati.

***

Gap shundaki, urgutlik L.Suvanova jinoyat ishlari bo‘yicha Samarqand shahar sudi tomonidan 2012 yilda 7 yil muddatga ozodlikdan mahrum qilingan edi.

***

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining yigirma yilligi munosabati bilan e’lon qilingan amnistiya tufayli u ozodlikka chiqarilgan.

***

Xuddi u singari, N.Xoliqova ham jinoyat ishlari bo‘yicha Navoiy viloyati Karmana tuman sudi tomonidan 2018 yilda 5 yil ozodlikdan mahrum qilingan, ammo o‘talmay qolgan 2 oy 24 kun axloq tuzatish ishlari jazosidan shartli ravishda ozod qilingan. Afsuski, bu shaxslar taqdirning ushbu in’omidan so‘ng to‘g‘ri xulosa chiqara olmadi.

***

“Bozor ko‘rgan echkidan qo‘rq” degan naql bejiz aytilmagan. Ilgari ham sodir etgan jinoyati tufayli tergov va sud jarayonlaridan o‘tgan ayollarning bu safar ham suvdan quruq chiqishga urinishini umuman oqlab bo‘lmaydi.

***

Giyohvand kimsalar yana qanchadan-qancha o‘ta og‘ir jinoyatlarga qo‘l urgani, ushbu zahri qotil tufayli qanchadan-qancha oilalar barbod bo‘lib, kimlarningdir aziz umri yakunlanganligi haqida eshitib qolamiz.

***

Shunday paytlari har qanday sog‘lom fikrli odamda bunday giyohvand vositalar oldi-sotdisi bilan shug‘ullanuvchilarga nisbatan cheksiz nafrat hissi uyg‘onadi, ularning munosib jazo olishini istaydi. Zora, bu ikki ayol jinoyatga jazo muqarrarligini endi tushunib yetsa.

Самарқандда адвокат пора билан қўлга тушди

  Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

***

Тадбир давомида 1971 йилда Самарқанд туманида туғилган, Самарқанд шаҳридаги «YULDUZ» адвокатлик фирмаси адвокати сифатида фаолияти юритиб келаётган А.У.нинг суд идораларида кўриб чиқилаётган ишларда адвокат сифатида иштирок этиб, “воситачилик” қилиш йўли билан суд тизимида ишловчи яқин алоқалари орқали ишларни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига фуқаролардан катта миқдордаги пул маблағларини олиб келганлиги аниқланди.

***

Хусусан, маҳаллий фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилиш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарорини чиқартириб бериш эвазига ундан 1 500 АҚШ долларини талаб қилган.

***

Тадбирда адвокат А.У. ушбу фуқародан келишилган пулларнинг 1 300 АҚШ долларини олаётган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

***

Ҳозирда А.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзлигидан тонаётган одам…

Ота-она бўлиш бахт. Биз фарзандларимизни «дилбандим» деб атаймиз. Жони жонимизга туташ бўлган зурриёдимизнинг бармоғига тикан кирса, азоби юрагимизни зирқиратади. Унга жонимизни беришга ҳам тайёр турамиз.
***

Кимнингдир ўз боласига шавқацизлик қилиши, уни ўкситиши ҳақида гап кеца, қалбимизда чексиз нафрат ҳисси жўш уради.

***

Аммо, «Беш қўл баробар эмас»- деган гапда ҳам жон бор экан. Яқинда фуқаролик ишлари бўйича туман судининг очиқ суд мажлисида муҳокама этилган бир отанинг қилмишлари унда иштирок этган барчанинг қалбини изтиробга солди.

***

… Икки ёш кўп яхши орзу-ниятлар билан турмуш қуришди. Орадан бир йил ўтиб оилада ўғил фарзанд дунёга келди. Албатта, ёш ота-она бундан беҳад бахтиёр эдилар. Кутилмаганда аёл оғир хасталикка чалинди. Шу орада у яна бир қиз фарзандни дунёга келтирди. Аммо, аёлнинг аҳволи борган сари оғирлашди.

***

Натижада эр хаста хотини билан ажрашишга қарор қилди. 2011-йилда бемор аёл ота уйига қайтиб келди. Икки йил хасталикнинг барча азобларини бошдан кечирди ва дунёдан бевақт кўз юмди. Онанинг вафотидан сўнг жажжи гўдаги ҳам нобуд бўлди. Ҳаётидаги айрилиқлар маъносини тушуниб етмаган мурғак ўғил тоғасининг оиласида қолди. Барчасидан хабардор бўлса-да, ўғлини ўз тарбиясига олиш, унга ғамхўрлик қилиш нобакор отанинг хаёлига ҳам келмади.

***

Орадан салкам ўн йил ўтаётган бўлса-да, ота ўғлини соғинмади. Боласининг ҳолидан хабар олиш, лоақал унинг моддий таъминоти ҳақида қайғуриш ўрнига масъулиятдан қочишга интилди.

***

Жиянини қонуний асосда ўз қарамоғига олган тоға унга мумкин қадар ота меҳрини бериш, ҳеч нарсага зориқ-тирмасликка ҳаракат қилиб келмоқда. Аммо, отанинг фарзанд олдидаги бурчини эслатиб қўйиш учун ҳам судга мурожаат қилди. Бу масала бир неча бор муҳокама қилиниб, тегишли қарорлар қабул қилинган бўлса-да, ота инсофга келмади.

 

Олий судда “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритишдаги янги трендлар” мавзусида семинар ўтказилди

Бугун Олий судда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда East-West Management Institute НТТнинг Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси кўмагида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят судларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлари (матбуот котиблари) учун ташкил этилган “Оммавий ахборот воситаларида судлар фаолиятини ёритишдаги янги трендлар” мавзусида семинар ўтказилди.

***

Мамлакатимизда суд тизимининг янги ахборот сиёсатини, шу жумладан, судлар фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида давлат миқёсида муҳим чора-тадбирлар қатъият билан амалга оширилмоқда. Жумладан, 2020 йил 24 июлда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 январдан вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича бош консультантлар (матбуот котиблари) иш бошлади.

***

Олий суд раиси Б. Исламов таъкидлаганидек, вилоят судлари матбуот котиблари зиммасига кенг жамоатчиликка холис ахборот етказиш билан боғлиқ катта масъулият юклатилган. Аниқроқ айтганда, оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатиш, кенг жамоатчиликка судлар фаолияти ҳақида холис ахборотни ўз вақтида етказиб беришда асосан матбуот котиблари масъулдир. Бу эса, матбуот котибларидан алоҳида масъулият, изланиш, энг муҳими, соҳага оид қонунлар моҳиятини чуқур билиш ва уларга қатъий амал қилишни талаб этади.

***

Қайд этилганидек, айни жараёнда суд тизими матбуот котиблари ёрдамида энг очиқ ҳокимият тизимига айланиши, шунингдек ахборот алмашинувида, яъни оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликда очиқлик, холислик ва ишончлилик асосий мезон бўлиши керак.

***

Семинарда амалдаги қонунчилик асосида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, хусусан, одил судлов моҳиятини очиб беришга қаратилган ҳамда судлар фаолияти ҳақидаги бошқа ахборот материаллари сифатини ошириш, бу йўналишда илғор ҳорижий тажрибани ўрганиш, суд маълумотлари билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш, судлар фаолиятига тааллуқли, шу жумладан танқидий руҳдаги материаллар бўйича журналистлар ва аҳоли билан ўзаро фикр алмашишга доир ишларни ташкил этиш масалалари ўрин олди.

Анжуманда танқидий материалларга муносабат тайёрлаш ва билдириш, судлар матбуот котиблари фаолиятида рақамли коммуникациялар ўрни ва Ўзбекистон медиасегментининг судлар фаолиятини ёритишдаги гендер муносабатлар талқини каби мавзулар бўйича иштирокчиларга кенг маълумот берилди.

***

Шунингдек, судлар ва оммавий ахборот воситалари: инқирозга қарши алоқа, шов-шувли суд ишларини ёритиш шароитида низоли вазиятларнинг олдини олиш, журналистиканинг “ёзилмаган” қонунлари: журналист нимани кўради ва эшитади, у ахборотни қандай тушунади ва талқин этади, журналистларнинг “ноқулай” саволларига қандай жавоб бериш лозим каби муҳим савол ва масалалар ўз ечимини топди.

***

Семинар доирасида “Судлар ва оммавий ахборот воситалари: савол ва жавоб” рисоласи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Стратегик коммуникациялари бўйича режа лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.

Никоҳдан ажратиш юзасидан судга даъво аризаси киритилганда тўловни ким қилади ва у қанча?

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг судьяси Аҳмадали Жўраев жавоб беради.

***

– «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари 600 минг сўм ҳамда БҲМнинг 7 фоизи миқдорида (21 минг сўм) почта харажати тўланади.

***

Баъзида томонлар тўловни ким қилади, қабилида саволларни беришади. Бу ҳам кўпинча тўлов миқдорини билмаслик оқибатида юзага келади. Айтиш лозимки, тўловлар даъвогар томонидан амалга оширилади.

***

Шунингдек, ажрим билан боғлиқ суд ишларида никоҳдан ажратилгандан сўнг суд томонлардан бирига ёки иккисига ҳам БҲМнинг 3 баравари миқдорида ФХДЁга тўлов юклайди.

***

Такрорий никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар учун тўловлар БҲМнинг 4 баравари миқдорида белгиланган.


Коррупцияга қарши курашиш – бурчимиздир

Ҳар қандай давлатнинг маънавий-маданий, иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ривожланиш даражаси, давлат ва жамиятнинг ривожланиши ўша давлатда илм-фанга нечоғлик эътибор берилганлиги ва уни ривожи учун нималар қилинганлиги ва нималар қилиниши кераклигида кўринади.

***

Шу жумладан, давлатни давлат сифатида ривожланишида, фуқароларнинг давлатдан, давлатни фуқаролардан хоссатан, давлат хизматчиларидан рози бўлиши, тўкин ҳаётга эришиш, ҳар қандай давлатнинг жумладан, Ўзбекистоннинг ҳам устувор вазифасидир.

***

Бу борада коррупцияга қарши курашнинг микро ва макро элементларигача йўқ қилиш, уларнинг олдини олиш механизмиларини ишлаб чиқиш яъни, у бўйича қонун ва қонун ости ҳужжатлар, ишлаб чиқилган нормативлар ижроси бўйича коррупцияга қарши курашувчи органлар вазифаси аниқ қилиб белгилаб қўйилди.

***

Аввало, коррупция ҳақида, унинг жамият ва давлат ривожига қандай салбий таъсир кўрсатиши ҳақида сўз кетганда, коррупция ўзи нималиги ва унга қарши қандай курашиш лозимлигини ҳар бир фуқаро ўзиниг шу давлатнинг, жамиятнинг бир бўлаги сифатида уни билиши ва англаши лозим.

***

Коррупция ўзи нима? Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни 3-моддасида коррупцияга аниқ таъриф берилган.


«Менинг остонам гулзор»

2022 йил 1 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди ходимлари томонидан “Яшил макон” умум миллий лойихаси ижросини таъминлаш мақсадида туман суди биносида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

***

Ҳудудни ободонлаштириш мақсадида бино ҳовлиси тозаланиб гуллар экилди.

 

Skip to content