Самарқандда “тропикамид” психотроп моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сўнгги йилларда юртдошларимиз орасида турли психотроп моддалар олди-сотдиси ҳамда истеъмоли билан боғлиқ салбий ҳолатларга дуч келмоқдамиз. Бундай моддаларнинг саломатликка кўрсатадиган салбий таъсири ҳамда аянчли оқибатлари хусусида қанча маълумот берилмасин, мумай даромад илинжида шундай “бизнес” билан шуғулланувчилар ҳамда уларнинг “харидорлари” ҳамон топилади.

***

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят Божхона ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1986 йилда туғилган, Ангрен шаҳрида яшовчи А.И. маҳаллий фуқарога 85 дона “Тропикомид” психотроп моддасини 22,5 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.