Facebook ижтимоий тармоғи ва Kompromatuz Telegram-каналида тарқатилган билдириш юзасидан

2018 йил 28 май куни даъвогар “Голден Войс Самарқанд” МЧЖнинг жавобгар С. Коваленкога нисбатан уй-жойдан кўчириш ва бузиш тўғрисидаги даъво талаби билан фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига мурожаат қилган. 

***

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 11 июндаги биринчи суд мажлисида С. Коваленко иштирок этиб, қатнашганлиги тўғрисида тилхатга имзо қўйган ва ишнинг мазмунидан хабардор бўлган. 

***

Судда савол-жавоб қилинганда, уй-жойини бузишга қаршилиги йўқлигини, фақат шаҳардан ўзлариникига ўхшаган ёки тенг даражадаги уй-жой олиб беришса ва етарли компенсация беришса рози бўлишини, акс ҳолда норози бўлишини билдирган. Иккинчи суд мажлиси 2018 йил 18 июнда ўтказилиб, бундан хабардор бўлган С. Коваленко хабардор бўлган номаълум сабабларга кўра келмаган.

***

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 18 июндаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “Голден Войс Самарқанд” МЧЖнинг жавобгар С. Коваленкога нисбатан уй-жойдан кўчириш ва бузиш тўғрисидаги даъво талаблари қаноатлантирилган. 

***

Маълум бўлишича, 2018 йилда амалда бўлган Фуқаролик процессуал кодексининг 371-моддасига мувофиқ ҳал қилув қарорини нусхаси 2018 йил 9 июль куни, яъни ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг даъвогар вакили А. Гулямова, Мажбурий ижро бюросига ва тарафларга тақдим этиш учун берилган.

***

2022 йил 20 апрель куни “Голден Войс Самарқанд” МЧЖ фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига С. Коваленкога нисбатан уй-жойдан кўчириш ва бузиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ҳал қилув қарорининг ижрога қаратиш муддатини тиклаш ҳақида 01/09-сонли хат билан ариза бериб, қурилиш ишлари тўхтаб турганлиги сабабли қарорни вақтида мажбурий ижрога топширмаганлигини баён қилган.

***

2022 йил 27 апрель куни бўлиб ўтган суд мажлисида даъвогар “Голден Войс Самарқанд” МЧЖ директори А. Неъматуллаев ўз кўрсатмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 июлда Самарқанд вилояти фаоллари билан ўтказилган 30-сонли мажлис баёни ҳамда пандемия сабаб барча қурилиш ишлари тўхтатилганлиги, натижада даъвогар томонидан қурилиш ишларини амалга оширишнинг имконияти бўлмаганлиги, шу сабабли суд қарорини ижрога топшириш ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўхтаб қолганлигини инобатга олиб, ижро варақасини ижрога қаратиш муддатини ўтказилишини узрли, деб топишни сўраган. 

***

Мазкур суд мажлисига чақирилган С. Коваленко судда иштирок этиб кўрсатма беришича, 2018 йилдаги суддан кейин уни ҳеч ким безовта қилмаган ва ўша уйда яшаб келган, 2022 йил март ойида Мажбурий ижро бюроси ходимлари келгач, уйи бузилишга тушганлигини билган. 

***

Суднинг 2022 йил 27 апрелдаги ажримига асосан аризачининг мурожаати қаноатлантирилиб, ижро варақасини ижрога қаратиш муддати тикланган. 

***

Жавобгар С. Коваленко томонидан ушбу суднинг ажримига нисбатан апелляция тартибида хусусий шикоят келтирилмаган бўлиб, суднинг 2018 йил 18 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан 2022 йил 7 май куни апелляция тартибида шикоят келтирилган. 

***

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 10 майдаги ажримига асосан келтирилган апелляция шикоятида давлат божи кам тўланганлиги, почта харажати тўланмаганлиги ва апелляция шикояти тарафлар сонига мутаносиб равишда берилмаганлиги сабабли ҳаракатсиз қолдирилиб, камчиликларни бартараф этиш учун жавобгарга 10 кун муддат берилган бўлсада, жавобгар кўрсатилган камчиликларни бартараф этмаганлиги боис, суднинг 2022 йил 20 майдаги ажримига асосан келтирилган апелляция шикояти қайтарилган. 

***

Жавобгар С. Коваленко томонидан 2022 йил 27 декабрда такроран суднинг 2018 йил 18 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан апелляция тартибида шикоят келтирилиб, шикоятида ўтказиб юборилган муддатни тиклаб, ижрони тўхтатишни сўраган.

***

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримига асосан апелляция шикояти бериш муддати тикланиб, фуқаролик иши апелляция инстанциясида кўрилгунига қадар суднинг ҳал қилув қарори ижроси тўхтатилган ҳамда апелляция шикояти Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриш 2023 йил 10 январ кунига тайинланган. 

***

Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигига ушбу судлов ҳайъати томонидан мазкур фуқаролик ишини кўриб чиқиш якуни бўйича ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

ДХХ раҳбари оқдарёлик ёшлар билан учрашмоқда

Бугун мамлакатимиз келажагини бунёд этишда энг асосий куч ёшлардир. Уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш эса энг долзарб вазифалардандир.

***

Ана шундай масалалар муҳокамасига қаратилган навбатдаги «Раҳбар ва ёшлар учрашуви» айни пайтда Оқдарё туманидаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилмоқда.

***

Унда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи А.Ахмедов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаев ҳамда туман мутасаддилари иштирок этишиб, ёшларнинг мурожаат ва таклифларини ўрганишмоқда.

“МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ – МЕНИНГ СУДЬЯМ” ШИОРИ ОСТИДА ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди раиси Ф.К.Мажидов томонидан Самарқанд туманидаги “Қўшмачит”, “Обод”, “Шалғамон”, “Гулобод” ва “Ширинобод” МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ўтказилди…

Раҳбар ва ёшлар учрашуви бошланди

Айни пайтда Самарқанд туман ҳокимлигида ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи А. Ахмедовнинг ёшлар билан учрашуви бошланди.

***

Унда Самарқанд тумани ҳокими С.Усманов, Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Ҳ.Тўхтаев ҳамда тумандаги барча маҳаллалардан келган бир гуруҳ ёшлар иштирок этмоқда.

***

Дастлаб раҳбарлар туман ҳокимлигида ташкил этилган бўш иш ўринлари, тумандаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тақдим этилган маҳсулотлар ярмаркаси, турли ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси билан танишди.

Мукаммаллик сари йўл

Мукаммаллик сари йўл

Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон аҳолисига мурожаатнома билан чиқиши анъанага айланди. Мурожаатномада келгуси йилда мамлакат тараққиётининг энг муҳим, устувор вазифалари, давлатимиз сиёсатининг навбатдаги йўналишлари белгилаб берилмоқда.

КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонланмоқда. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш асосий мақсадлардан биридир.

***

Самарқанд вилоят ма’мурий судининг судяси А.Тошпўлатов Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 42-умумта’лим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда А.Тошпўлатов Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиш асослари ва судга оид нормалар ҳақида ма’руза қилди.

***

Ватанимизнинг Асосий Қонуни юртимиз тараққиётига, порлоқ келажагига йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг учун уни қанча ўргансак, шунча ма’но топаверамиз. Бу унинг мукаммаллигидан дарак беради.

***

Энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, Конституциямиз “Ўзбекистон халқи” деб бошланади. Бундай жумлалар бошқа бирон бир қонунда учрамайди. Шунинг ўзи ҳам халқ ҳокимиятчилигининг ёрқин далолатидир.

***

Расмийликдан йироқ, дўстона ва самимий ўтган учрашувда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Уларнинг саволларига батафсил, ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.

Skip to content