Судья маҳаллада сайёр учрашув ўтказди
Самарқанд вилоят суди Раисининг 2022 йил 24 июлдаги “Самарқанд вилоят судларининг иш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 18-сонли Фармойишининг 4.13 бандининг тўртинчи хатбоши ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил 21 ноябрь куни “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида Самарқанд шаҳар “Нурли Келажак” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, шу маҳаллада яшовчи фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари Бекзод Жумабоев “Менинг маҳаллам – менинг судьям!” шиори остида очиқ мулоқот, қонунчиликдаги янгиликлар ва сайёр суд ўтказилди.