Халқ билан яқинлашиш, юзма-юз мулоқотда бўлиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини расмийликдан йироқ, оддий халқона тилда тушунтириш, улар билан дилдан суҳбатлашиб муаммоларини тинглаш аҳолини суд органларига бўлган ҳурмати ва ишончи ошишига хизмат қилади. Бунинг учун судлардан халқ билан мулоқотда янада фаолроқ бўлиш талаб этилади.
ЖИБ Иштихон туман суди раиси К.Пансатов, Иштихон туманлараро фуқаролик суди раиси Ф.Қаршиев ва тумандаги “Халкобод» ва «Муродобод» маҳалласида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди.
Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси ҳақида сўз юритилди. Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёни, умумхалқ муҳокамасини тартиблари ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, тадбирда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Тадбир давомида сайёр қабул ташкил этилиб, хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди.
Халқ билан яқинлашиш, юзма-юз мулоқотда бўлиш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини расмийликдан йироқ, оддий халқона тилда тушунтириш, улар билан дилдан суҳбатлашиб муаммоларини тинглаш аҳолини суд органларига бўлган ҳурмати ва ишончи ошишига хизмат қилади. Бунинг учун судлардан халқ билан мулоқотда янада фаолроқ бўлиш талаб этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга маҳаллабай сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириғига асосан жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси О.Пардаев, раис ўринбосари Б.Жумабаев, судялар З.Аҳмедова, Ж.Раупов, М.Рўзиев ва И.Ергашевлар томонидан Самарқанд шаҳридаги 20 га яқин маҳаллаларда “Аёллар дафтари”га киритилган 537 нафар хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил қилинди.
Бундан ташқари, Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси О.Пардаев, раис ўринбосари Б.Жумабаев ва шу суднинг судяси З.Аҳмедова Самарқанд шаҳар “Мингтут” МФЙда “Аёллар дафтари”га киритилган 38 нафар хотин-қизлар учун сайёр қабул ташкил қилишди.
Тадбирларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни та’минлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Тадбир давомида сайёр қабул ташкил этилиб, хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди ва хотин-қизларга ҳуқуқий масалада ёрдам кўрсатилди.
Ургут тумани «Украч» маҳалласида Самарқанд вилоят судининг судьяси Б.Алиқулов, жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг судьяси А.Аҳмадов ва мажбурий ижро бюроси Ургут туман бўлими ижрочиси С.Рустамов туманнинг «Украч» ва «Тароқли» маҳаллаларида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи ҳотин-қизлар билан учрашув ўтказди. Учрашувда умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди. Судьялар Бош қомусимизга Янги Ўзбекистонга ҳамда унинг тараққиётига жавоб берадиган янги қоидаларни киритиш керак бўлганлигини, Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти, унинг Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳуқуқий асоси эканини тушунтириб, умумхалқ муҳокамасининг аҳамияти ва моҳиятини очиб беришди.
Шунингдек, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни таъминлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берилди. Учрашувда уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳуқуқий тарғиботнинг энг самаралисидир. Судяларнинг фуқароларнинг ҳузурига бориб дилдан суҳбатлашиши, уларнинг саволларига тўлақонли жавоб бериши, инсонпарлик йўлида дадил бораётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларини оддий, тушунарли тилда тушунтириши одамларда қонунчиликка, судларга ҳурмат ҳиссини кучайтиради.
Тадбирда вилоят суди раисининг ўринбосари З.Аллабаев Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилганлиги та’кидлаб, бу жараёнда ҳар бир фуқаро фаол иштирок этиши фахр ва мас’улият эканлигини тушунтирди. Конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, муҳокама жараёни ҳақида тушунча берди. Шундан сўнг, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг вазифалари, хотин-қизлар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоя қилиш механизми яратилаётганлиги, бу борадаги ҳуқуқий асослар такомиллаштириб борилаётганлиги тушунтирилиб, гендер тенгликни та’минлаш ва гендер зўравонликнинг олдини олиш, ҳуқуқлари бузилган ҳолатларда қай тарзда ва қаерга мурожаат қилиш кераклиги борасида ҳам ҳуқуқий тушунчалар берди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига оид мурожаатлари тингланди.
Шунингдек, Оқдарё туман Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказилди. Мурожаатчилардан 12 нафарининг аризаси қабул қилиниб, муаммоси ижобий ҳал этилди. 6 нафарига ҳуқуқий ма’лумот берилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.