Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан

Самарқанд вилоят суди судьялари О. Набиев, Ҳ. Келдиярова ҳамда жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси Ж. Раупов Самарқанд шаҳридаги 9-сон ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида учрашув, давра суҳбати ва сайёр суд ташкил этишди

Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ота-оналар иштирок этди.
Мактаб директори Д. Мавлонова кириш сўзида мазкур тадбирнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапирди. Вилоят суди судьяси О. Набиев сўзга чиқиб, коррупция тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ҳақида маъруза қилди. Маъруза қизиқарли ва тушунарли бўлишига учун расмийликдан йироқ, оддий тилда, мисоллар билан тушунтириш берди.
Коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.
Коррупция — тамагирликнинг юқори нуқтаси. Унга қарши курашиш учун амалдорлардан сиёсий ирода талаб қилинади. Ушбу вазиятдан чиқиш усули шуки, аввало, давлат бюрократик аппарати ҳажми имкон қадар камайиши, фуқароларнинг шахсий ҳаётига ва иқтисодий фаолиятига давлатнинг минимал аралашуви, монополияга барҳам берилиши лозим.
Энг аввало, коррупцияга қарши курашишни оиладан бошлаш даркор. Бу борада аёлларнинг роли катта, деб ҳисоблаймиз. Фарзандларни ҳалол луқма билан боқиб, уларда ҳалоллик иммунитетини шакллантириш лозим. Шунда оилада файз-барака, сокинлик ҳамда хотиржамлик қарор топади.

Вилоят суди судьяси Ҳ. Келдиярова оиладаги зўравонлик ва унинг олдини олиш мавзусида маъруза қилди.
Зўравонлик – хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш орқали уларнинг ҳаёти, соғлиғи, жинсий дахлсизлиги, шаъни, қадр-қиммати ва қонун билан ҳимоя қилинадиган бошқа ҳуқуқлари ҳамда эркинликларига тажовуз қиладиган ғайриҳуқуқий ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир.
Шунингдек, яшаш, озиқ-овқат, моддий таъминот, уй-жой, мулк масалалари билан боғлиқ иқтисодий зўравонлик, хотин-қизларни ҳақоратлаш, уларга туҳмат қилиш, таҳдид қилиш, уларнинг шаънини, қадр-қимматини камситиш каби ҳолатлар билан боғлиқ руҳий зўравонлик ҳам бор.
Мана шу салбий ҳолатларнинг ҳар бири жамиятимиз шаънига доғ бўлади. Аёлларга зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига барҳам беришимиз шарт ва лозим.
Тадбир самарали бўлиши учун, шу ернинг ўзида сайёр суд ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-модда 3-қисми “а” банди, 179- ва 189-моддалари билан айбланган Ф. Жалолов, ЖКнинг 167-моддаси 1-қисми билан айбланган Г. Бўриева ва ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а,б”, 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан судланувчи Д, Ҳусаиновга нисбатан жиноят ишлари кўриб чиқилди

Тадбир иштирокчилари сайёр судда жиноий қилмишнинг ҳуқуқий оқибатларини ўз кўзлари билан кўришди.
Мактаб жамоаси тадбир номига эмас, қизиқарли ва самарали бўлганини айтиб судьяларга миннатдорчилик билдиришди

ВИЛОЯТ СУДЛАРИ РАИСЛАРИ
САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Ҳуқуқ тарғиботи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди

Ҳуқуқ тарғиботининг турлари жуда кўп. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар беришдир. Фуқаронинг муаммоли масаласи жойида ҳал этилиши эса одамларда қоунунчиликка, судларга ҳурмат ҳиссини кучайтиришда тенги йўқ амалиётдир. Шу билан бирга, сайёр суд мажлислари аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда катта аҳамият касб этади.

Самарқанд вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ва Самарқанд вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев ҳамкорликда Тайлоқ туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув, давра суҳбати ва сайёр қабуллар ташкил қилишди. Тадбирда шунингдек, вилоят суди раисининг ўринбосарлари Толиб Бойзоқов, Зафар Аллабаев, Шуҳрат Мамадиёров, Тайлоқ туман суди судьялари ҳам иштирок этишди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Дастлаб, йиғилганлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят суди раиси Олим Ҳайитов ва вилоят маъмурий суди раиси Тоҳир Файзиев йиғилганларга бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги одилона сиёсати ҳақида тушунча беришди.
Шундан сўнг, сайёр қабул ташкил этилди. Сайёр қабулда 26 та мурожаат тушди. Шундан 17 таси ижобий ҳал қилинди ва 9 нафар мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мамлакатимизда қонун устивор, жиноятга жазо муқаррар. Ҳар ким қилмишига яраша жазосини олиши аниқ. Бироқ, қилмишининг оқибатини англаб етган, пушаймон бўлган, ўзига хулоса чиқарган шахсларга қонунларимизда енгиллик бор.
Шу ерда жиноят ишлари бўйича сайёр суд ташкил этилди

А. Ходжакулов ЖИБ Тойлоқ туман судининг 12.06.2021 йилги хукми билан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб 3 йил муддатга ОЧ жазоси тайинланган эди. А. Ходжакулов қилмишига пушаймонлик билдириб, бундан кейин соғлом турмуш тарзида яшашга ваъда берди ва жазони ўталмай қолган 1 йил 5 ой муддатини ўташдан озод қилишни сўраб мурожаат қилди.
Феруза Исоқовага ҳам жиноят ишлари бўйича Тойлоқ туман судининг 19.10.2021 йилги ҳукми билан ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилиб 8 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган эди. У ҳам ушбу жазони ўталмай қолган 5 ой 14 кун муддатини ўташдан озод қилишни сўради.
Худди шундай яна 4 нафар шахс жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўрашди

Сайёр судда ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Яна 4 нафар шахс ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича мурожаат қилди. Уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Суд-ҳуқуқ масалалари юзасидан тушган барча мурожаатларга алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими

ВИЛОЯТ СУДИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ

Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосарлари Т. Бойзоқов, З. Аллабаев ва Ш. Мамадияров Самарқанд туман Халқ қабулхонасида фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабул ўтказди. Қабул жараёнида жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан фуқаролар мурожаатлари кўриб чиқилди.

Дастлаб, йиғилганлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вилоят суди раиси ўринбосари Т. Бойзоқов бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, қонунчиликдаги янгиликлар, давлатимизнинг бу соҳадаги одилона сиёсати, мамлакатимиздаги бугунги сиёсий-ижтимоий вазият, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида тушунча берди. Кейинги йилларда кўплаб ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг самарали бўлаётганлиги, одамларнинг муаммолари ечим топаётганлиги ҳақида мисоллар билан гапириб, йиғилганларни фаол бўлишга чақирди.
Шундан сўнг, аҳолини қабул қилиш бошланди. Тадбир давомида 30 яқин фуқаро ўз муаммоларига ечим истаб мурожаат қилди. Шунингдек, содир қилган жиноий қилмиши учун суд ҳукми билан озодликдан чеклаш жазосини ўтаётган 6 нафар фуқаро сайёр қабулда қилмишидан пушаймонлиги, тегишли хулоса чиқарганлиги, тузалиш йўлига қатъий ўтганлигини, бундан буён соғлом турмуш тарзида ҳаёт кечиришини билдириб жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилишни сўради.

 Мамлакатимизда қонун устивор, жиноятга жазо муқаррар. Ҳар ким қилмишига яраша жазосини олиши аниқ, – деди ўз сўзида Т. Бойзоқов. – Бироқ, қилмишининг оқибатини англаб етган, пушаймон бўлган, ўзига хулоса чиқарган шахсларга ҳукуматимиз енгилликлар бераяпти. Бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ҳам шунга қаратилган. Бугун сайёр суд мажлиси ташкил этилади ва суд ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиб, қонуний хулоса қилади. Жазоси енгиллаштирилиб, озодликка чиқарилганлар бутунлай қутулиб кетди, дегани эмас. Бу уларга имконият. Лекин бу яхшиликни, бағрикенгликни суиистеъмол қилмаслик керак.
Шундан сўнг, сайёр суд мажлиси ташкил этилди. А.Лутфиллаева, Т.Равшанов, Ш.Бабаев, Н.Гафаров ва Б. Хазратовларнинг жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилиш тўғрисидаги мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.
Яна жуда кўп фуқаролар турли масалаларда мурожаат қилишди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, ижобий ҳал этилишига ҳаракат қилинди. Айримлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

БАНКДА КООРУПЦИЯГА ҚАРШИ ЙИҒИЛИШ

Самарқанд вилоят судининг судьялари Б.Алиқулов ва О.Набиев “Трастбанк” ХАБ Самарқанд филиалида “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Коррупциянинг жамият ривожланишига салбий таъсири, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш масалалари давра суҳбатининг асосий мавзуси бўлди.
Йиғилишни “Трастбанк” ХАБ Самарқанд филиалининг Хавфсизлик бўйича Бош мутахассиси А.Дадаханян олиб борди ва мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш борасида суд ҳокимиятиинг тутган ўрни ҳақида гапириб берди.

Вилоят судининг судьяси Б.Алиқулов сўзга чиқиб, коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ҳақида гапирди. Қонун нормаларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида Президентимиз қарори билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури, Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси таркиби тасдиқланди. Давлат дастури 51 банддан иборат чора-тадбирларни қамраб олган. Унда коррупцияга бевосита ёки билвосита қарши қаратилган, унинг тизимли сабаблари ва шароитларини олдини олишга йўналтирилган 10 қонун, қатор қонуности ҳужжатлари, чора-тадбирлар режалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, туркум тарғибот тадбирларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Б. Алиқулов мазкур ҳужжатлардан кўзланган мақсад, уларнинг мазмун-моҳияти, давлат ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимларига юкланадиган масъулият ҳақида батафсил тушунча берди.
Вилоят судининг судьяси О.Набиев сўзга чиқиб, шу йил 12 январда коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинганлигини таъкидлади. Қарорга мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилиши, бунда рейтинг баҳолаш қуйидаги 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилиши, рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилиши тўхталиб ўтди.
Шундан кейин банк ходимлари сўзга чиқиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, сайёр суд мажлислари, фуқаролар билан очиқ мулоқотлар фуқароларнинг ҳуқуқий онгини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани ҳақида гапиришди.
Тадбир қизғин савол-жавоблар бўлди, мавзуга оид фикр-мулоазалар билдирилди.
Садриддин Набиев.

Skip to content