АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ – ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ШАРТИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон КОМИЛОВнинг “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари бош муҳарририга интервьюси
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи — ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ бўйича амалга оширилган ишлар
— Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида бундан беш йил олдин халқимиз билан бамаслаҳат 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Ўтган даврда ушбу стратегия асосида мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида, шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Козимжон Фозилович, гап шу ҳақда борар экан, Сиз билан суҳбатимиз аввалида Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига тўхталишни жоиз топдик.
Батафсил:Адолат ва қонун устуворлиги — инсон қадр-қимматини таъминлашнинг энг асосий шарти (yuz.uz)