ХУЛОСА ҚИЛГАНЛАРГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛДИ

 

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Ургут тумани суди томонидан, Пробация бўлинмаси ҳисобида туриб жазо ўташ даврида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда тузалиш йўлига ўтган 24 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазолари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73 моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

***

Шунингдек, жазо ўташ даврида ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жазо ўташдан қасдан бўйин товлаб келаётган 2 нафар назорат остидаги шахсларнинг ўталмай қолган жазо муддатлари шу муддатга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 46, 48 моддаларига бошқа оғир турдаги жазоларга алмаштирилди.