Ургут туманида «Менинг маҳаллам – менинг судьям» ғояси асосида очиқ мулоқотлар ва сайёр суд мажлислари ўтказилмоқда.

2022 йил 24 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ғ.Негматов томонидан, Ургут тумани “Мерганча” маҳалла фуқаролар йиғини биносида, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан судланувчи Т.С.га ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан судланувчи Ҳ.Ҳ.га нисбатан бўлган жиноят ишлари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.

***

Бундан ташқари, маҳалла ахолиси билан сайёр қабул ва очиқ мулоқотлар, “Менинг маҳаллам – менинг судьям” лойиҳаси доирасида учрашувлар ўтказилди.

***

“Одам (чақалоқ) савдоси тушунчаси, унинг салбий оқибатлари ҳамда мазкур жиноятларнинг олдини олиш чораси” мавзусида, шунингдек, “Коррупция жинояти ва унинг салбий оқибатлари” “Коррупцияга қарши кураш, уни олдини олиш чоралари” тўғрисида давра суҳбати ўтказилди.