Транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришнинг оқибатлари.
Спиртли ичимлик ичиб машина бошқарсангиз ёки Сизнинг машинангизни биров шу ҳолатда бошқарса…7 миллион беш юз минг жарима…18 ойдан 36 ойгача рулга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш…15 сутка маъмурий қамоқ жазоси…Иш жойидан айрилиш…Ҳозирги кунда транспорт инфратузилмаси тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Шу билан бирга транспорт билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар сони ҳам ортган. Улардан бири транспорт воситасини маст ҳолда бошқаришдир.Кўплар қўрқмай транспортни маст ҳолда бошқараяпти (айримлар 100 грамм алкоголь ичган ҳолда, айримлар эса умуман эс-ҳушини йўқотган ҳолда).
Энди ўйлаб кўрайлик, транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш бизга қанчалик зарар?Агар ҳайдовчи транспорт воситасини алкоголли ичимлик, гиёванд модда таъсирида ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарса, у камида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан ўттиз олти ойгача ва базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари (ҳозирда 7 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима тўлашига олиб келиши мумкин. Бу суммага ҳали транспорт воситасини жарима майдончасига қўйилгани учун белгиланган жарима суммаси ҳам қўшилади. Демак, транспортни маст ҳолда бошқариш камида 8 млн. сўмга яқин зарар билан бирга камида 36 ойгача рулга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум қилади.
Транспортни маст ҳолда транспорт ҳуқуқига эга бўлмаган (“права”сиз) фуқаро бошқарса-чи?Транспорт воситасини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс бошқарса, базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида (ҳозирда 12 млн. 000 минг сўм) жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади. Демак, фуқаро бундай ҳолда 12 млн. сўмдан кўпроқ тўлайди ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини олади.






