Суд қарорларининг ижросига қаратилган давра суҳбати.

Жомбой туманлараро иқтисодий судининг раиси Н.Турсунова, туман прокуратураси ва мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари иштирокида, суд ҳужжатларининг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармонлари ижроси бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

***

Шунингдек, суд қарорларини ижро этишда юзага келаётган муаммолар ва уларнинг ечими бўйича фикрлар алмашилди.