СУД ТИЗИМИ ЯНГИ БОСҚИЧДА
Самарқанд вилоят судида маданий-ма’рифий тадбирларга алоҳида э’тибор қаратилади. Вақти-вақти билан театр томошаларига, вилоят кутубхонасига, музейларга, миллий йўналишдаги консерт дастурларига бориш ан’анага айланган. Чунки, ма’навиятни юксалтириш инсон камолотининг асосий мезонидир.
***
Ҳар ҳафтанинг жума куни эрталаб вилоят суди тизимида Ма’рифат соати ўтказилади. Унда ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бугунги жараёни ҳақида ма’рузалар тингланади. Шунингдек, таниқли олимлар, ижодкорлар, сиёсатчилар, турли соҳа вакиллари таклиф этилиб давра суҳбатлари ташкил этилади. Ма’рифат соатининг чин ма’нода ма’рифатли, ма’навиятга бой, самарали бўлишига э’тибор қаратилади.
***
Навбатдаги Ма’рифат соати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январда қабул қилинган «Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ва «Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонлари мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди. Ма’рифат соатида вилоят судининг барча судя ва суд ходимлари, шунингдек туманларо, туман ва шаҳар судлари судя ва суд ходимлари видеоконференсалоқа орқали иштирок этишди.
***
Ургут туман студиясидан жиноят ишлари бўйича туман судининг судяси Акмал Аҳмадов ва фуқаролик ишлари бўйича туман судининг судяси Қобил Эсанов мазкур қонунлар шарҳи юзасидан ма’руза қилди.
***
Мазкур фармонларда суд тизимини кескин ислоҳ қилувчи ўзгаришлар мустаҳкамланган.
***
Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимининг жадал ислоҳ қилинишини та’минлаш, шунингдек, аҳолини одил судловга эришиш даражасини янада ошириш мақсадида 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегияси ҳамда ушбу Стратегияни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ҳам тасдиқланди.
***
Суд тизимида ишлаётган ҳар бир ходим учун бу фармонларнинг муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги сабаб тадбир фикр-мулоҳазалар ва савол-жавоблар бой бўлди.






