Судя маҳаллада
Жорий йилнинг 24 октабр куни Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова, Жомбой туман “Олмазор” МФЙ биносида сайёр учрашув ўтказди.
***
Унда, Самарқанд вилоят суди раисининг 2022 йил 24 июндаги 18-сонли Фармойиши ижросини та’минлаш мақсадида, суд раиси томонидан “Менинг маҳаллам – менинг судям” ғояси асосида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган, оилавий, мулкий ва ер низоларини бўйича юзага келган муаммоларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учрашувнинг асосий мақсади эканлиги та’китланди.
***
Учрашувда суд раиси фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини тинглаб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб, суд ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, одил судловга бўлган ишончни янада ошириш, жамиятда қонун устуволигини та’минлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларга хам тўҳталди.






