СУДЯЛАР ХАЛҚ НАЗАРИДА
Инсоният яралибдики, улар ўртасида манфаатлар тўқнашуви, унинг ортидан эса низо, муроса, келишув деган тушунчалар ҳам пайдо бўлди. Демак, инсон ҳаёт тарзини шакллантириб улгурмасдан ҳақ ва ҳақиқатга эҳтиёж сезди. Икки тараф ўртасидаги келишмовчиликни бартараф қилиш учун учинчи тарафнинг зарурати туғилди. Бу – суд тизимидир. Азал-азалдан низоли тарафларнинг суд тизимидан биттагина талаби бор: адолат! Шунинг учун адолат тушунчаси макон ва замон танламайдиган энг олий мезондир.
***
Демак, судяларнинг мас’улияти азалий ва абадийдир. Шу мезонда судя қанчалик муваффақиятга эришиши, юзи ёруғ, қадри ва обрўси баланд бўлиши унинг билими, тажрибаси, ўз устида ишлаши, қолаверса ҳалоллигига боғлиқ.
***
Шунча мас’улият юкланган судя халқ орасида ўзининг маданияти, одоб-ахлоқи, оғир-босиқлиги, теран фикрлари билан ҳам ҳурмат қозониши лозим. Омма орасида судялик обрўсига доғ туширадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши шарт.
***
Вилоят судида ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказиладиган Ма’рифат соатининг навбатдагиси Судялар одоб-ахлоқи, Судялар одоби кодексига амал қилиш ҳолати ва Судялар одоб комиссияларининг фаолиятига бағишланди.
***
Видеоконференсалоқа шаклида ўтказилган тадбирда барча шаҳар-туман судлари ҳам иштирок этди.






