«МЕНИНГ МАҲАЛЛАМ- МЕНИНГ СУДЬЯМ»
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини мунтазам ўрганиш, қонунчиликдаги янгиликлар мазмунини ёритиб бориш мақсадида Иштихон туманлараро иктисодий ва фукаролик ишлари буйича суди раиси Н.Умаров, Ф. Қаршиев ҳамда судья Ф.Анаровлар томонидан оила ва хотин кизлар бўлими билан бирга тумандаги “Баҳрин” маҳалласида “Менинг маҳаллам – менинг судьям” шиори остида очиқ мулоқот ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун сайёр қабул ўтказилди.
***
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар асосан моддий ёрдам, бола пули олиш ва ишга жойлашиш борасида мурожаат қилишди.
***
Хотин-қизларнинг алимент пулини ундириш ва даволаниш учун моддий имтиёз олиш билан боғлиқ муаммолари ҳам тингланиб, қайд этилган масалалар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
***
Қабулда фуқароларга Коррупцияга қарши кураш туғрисидаги Қонуни ва бошқа қонунлар мазмуни бўйича ҳам маълумотлар берилди.






