Қидирув:

ОИЛА МУҚАДДАС

Аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиш, уларни тинглаш, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш, тўғри йўл кўрсатиб, ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ҳуқуқий тарғиботнинг асосий шартларидан биридир. Мақсад аҳолида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, суд-ҳуқуқ янгиликларидан хабардор этиш, қонунчиликка ҳурмат ва ишончни юксалтиришдир.

***

Жомбой туман ҳокимлиги биносида Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг раиси Ж.Файзуллаев, Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси А.Абдураззоқов ва Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова, Жомбой туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳилола Раҳимова, туман саховат ва кўмак жамғармаси раиси Ҳафиза Ўсарова тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари билан учрашув ўтказди.

***

Тадбирда Ж. Файзуллаев Республика Президентининг 2022 йил 1 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида ма’руза қилди.

***

Ма’рузада та’кидланишича, Фармон билан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

***

Фармон билан қатор лавозимлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари негизида тегишинча Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди.

***

Фармон билан шунингдек, аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «маҳалла–туман–вилоят–республика» тизими жорий этилди.

***

Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова Республика Президентининг 2022 йил 2 мартдаги «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тушунча берди.

***

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди раиси А.Абдураззоқов сўзга чиқиб бугунги суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёни ҳақида гапириб берди. Қонунчиликдаги янгиликларни тушунтирди.

***

Йиғилишда кун тартибидаги ма’рузалар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини, оила ва хотин-қизлар фаоллари ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди. Уларни қизиқтирган саволларга суд раислари ҳаётий мисоллар билан жавоб берди.

ВИЛОЯТ СУДИДА НАФОСАТ БАЙРАМИ

Самарқанд вилоят судида маънавий-маърифий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, байрамларда турли байрамларда касбига фидоийлик билан фаолият кўрсатаётган судья ва суд ходимлари, техник ходимлар алоҳида қадрланади, эътироф қилинади.

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан вилоят судида тантанали тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига барча вилоят суди тизимидаги барча хотин-қизлар таклиф этилди.

Вилоят суди раиси ўринбосарлари З. Аллабаев нутқ сўзлаб соҳада фолият олиб бораётган барча хотин-қизларни нафосат байрами билан қизғин табриклади. Аёл судьялар, суд ходимлари, шунингдек техник ходимларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, садоқатли хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу гўзаллик байрамида бирорта ҳамкасб аёл-қизлар эътибордан, эътирофдан, эъзоздан четда қолмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят суди раиси ўринбосари Х. Турсунов, вилоят суди касаба уюшмаси раиси О. Набиев, кадрлар бўлими бошлиғи С. Темиров ҳам сўзга чиқиб, тизимда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни баҳор, янгиланиш, уйғониш, гўзаллик ва нафосат байрами билан қизғин табриклади. Уларнинг одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматларини таъкидлаб, келгусидаги фаолиятига эзгу тилакларини изҳор қилди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳар бирига гуллар, табрикномалар ва эсталик совғалар тантанали равишда тақдим этилди.

Гўзал ҳамкасбларимиз учун бу йилги 8-март байрами икки кун олдинданоқ ажойиб кайфиятда бошланди. Севимли жамоада бошланган байрам кайфияти хонадонларида ҳам табриклар ва гуллар, ширин тилаклар билан узоқ давом этажак.

ЯРАШГАНЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД БЎЛАДИ

Ярашув институти илк марта миллий қонунчилигимизда бундан 21 йил муқаддам жорий этилган. Яъни 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»даги қонун асосида Жиноят кодексининг 66-1-моддасида ярашилганлиги муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилган.

Мазкур ҳуқуқий институт жорий этилгандан буён қонунга киритилган ўзгартиришлар асосида такомиллаштириб келинмоқда. Натижада, унинг таъсир доираси кенгайди ва қўллаш тартиби соддалаштирилди. Ҳозирда ярашув институти татбиқ этиладиган Жиноят кодексининг моддалари 46 тага етганлиги ҳам фикримизга яққол далилдир.

Ҳаёт синовидан муваффақиятли ўтган бу амалиёт эндиликда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда ҳам кенг қўлланилмоқда. Бунга 2021 йил 4 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ярашганлиги муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-2-модда белгилаб қўйилди. Аниқроқ айтганда, айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатиши мумкин.

Эслатиш жоизки, ушбу ҳуқуқбузарликни бир йил ичида такроран содир этган шахс томонларнинг ярашганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилинмайди.

Илгари биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс ўз вақтида жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ҳамда жабрланувчи билан ярашган тақдирда ҳам маъмурий жавобгарликдан озод қилиш тартиби қонунчиликда мавжуд эмас эди.

Лекин ҳуқуқни қўллаш амалиётида эр-хотин, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, таниш-билиш ва ҳамкасблар ўртасида келишмовчилик рўй бергандан сўнг ўзаро ярашиб, зарарлар қопланиб, ўрталарида адоват қолмаган ҳолатлар тез-тез учраб турар, аксарият ҳолларда тарафлар ярашган бўлса ҳам ҳуқуқбузарлар маъмурий жазога тортилар эди. Табиийки, бу яқин инсонлар орасида адоват давом этишига, уларнинг муносабатларига совуқлик тушишига сабаб бўларди.

Эндиликда қонунчиликда ярашув институтининг жорий этилиши натижасида бу каби салбий оқибатларнинг олди олинади.

Ярашув институтининг қонунларимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаб, амалда кенг қўлланиб келаётганининг асосий сабаби ундаги инсонпарварлик ва одиллик тамойиллари олийҳиммат халқимизнинг кечиримлилик, бағрикенглик каби фазилатларига уйғунлиги билан изоҳланади. Шуни таъкидлаш керакки, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг жабрланувчи билан ярашганлиги туфайли жавобгарликдан озод қилиниши нафақат унинг ўзи, балки яқинлари учун ҳам катта маънавий ва тарбиявий аҳамият касб этади.

Хулоса шуки, миллий қадриятларимизни ўзида мужассам этган ушбу ҳуқуқий институтнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги ўрни ва аҳамияти беқиёсдир. Ярашув институти моҳият-эътибори билан фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Дилшод Эшматов,
жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман судининг тергов судьяси.

ВИЛОЯТ СУДИДА НАФОСАТ БАЙРАМИ

Самарқанд вилоят судида маънавий-маърифий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, байрамларда турли байрамларда касбига фидоийлик билан фаолият кўрсатаётган судья ва суд ходимлари, техник ходимлар алоҳида қадрланади, эътироф қилинади.

8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан вилоят судида тантанали тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига барча вилоят суди тизимидаги барча хотин-қизлар таклиф этилди.

Вилоят суди раиси ўринбосарлари З. Аллабаев нутқ сўзлаб соҳада фолият олиб бораётган барча хотин-қизларни нафосат байрами билан қизғин табриклади. Аёл судьялар, суд ходимлари, шунингдек техник ходимларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, садоқатли хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу гўзаллик байрамида бирорта ҳамкасб аёл-қизлар эътибордан, эътирофдан, эъзоздан четда қолмаслигини таъкидлади.

Шунингдек, вилоят суди раиси ўринбосари Х. Турсунов, вилоят суди касаба уюшмаси раиси О. Набиев, кадрлар бўлими бошлиғи С. Темиров ҳам сўзга чиқиб, тизимда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни баҳор, янгиланиш, уйғониш, гўзаллик ва нафосат байрами билан қизғин табриклади. Уларнинг одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматларини таъкидлаб, келгусидаги фаолиятига эзгу тилакларини изҳор қилди.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳар бирига гуллар, табрикномалар ва эсталик совғалар тантанали равишда тақдим этилди.

Гўзал ҳамкасбларимиз учун бу йилги 8-март байрами икки кун олдинданоқ ажойиб кайфиятда бошланди. Севимли жамоада бошланган байрам кайфияти хонадонларида ҳам табриклар ва гуллар, ширин тилаклар билан узоқ давом этажак.

 

Самарқанд шаҳрида сайёр қабул ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг раиси Ориф Пардаев, раис ўринбосари Бекзод Жумабаев, судьялар Зарифа Аҳмедова, Зайниддин Тўраев, Маъруфжон Рўзиев ҳамда Ўткир Ҳайдаров Самарқанд шаҳри “Нурли йўл” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 29 нафар фуқаролар жиноят ва маъмурий ишлар бўйича мурожаат қилди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирнинг самарали ва натижадор бўлишига эътибор қаратилди. Мурожаатларнинг 28 таси ижобий ҳал қилинди, 1 нафар шахсга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Самарқанд юридик техникумида “Судья ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сонли Қарорининг 12-бандига мувофиқ 20-28 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган “Инсон Ҳуқуқлари” ҳафталиги доирасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият” мавзусида Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг раиси К.Тухтаев, судьялари И.Ҳамроқулов, Р. Бегимов ва У.Ҳомидовлар иштирокида талабалар билан “Судья ва ёшлар” шиори остида тарғибот учрашуви ўтказилди.

https://tashviqot.uz/index.php/2023/02/23/4416

ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари ва маъмурий судлари раислари ва судьялари, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар иштирок этди.

***

Олий суд раиси Б. Исламов олиб борган йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси асосида суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган тарихий ислоҳотлар, аввало, фуқароларнинг Конституция ва қонунларда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясини амалда таъминлаш орқали уларнинг суд органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

***

Таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 16 январь куни имзоланган “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлар “Янги Ўзбекистон – янги суд” тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган.

***

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини ошириш мақсадида тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли Стратегияси ва ушбу стратегияни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури эса бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” ғояси асосида чинакам адолатли суд тизимини шакллантириш ҳамда унинг фаолиятини халқ манфаати ва инсон қадр-қимматини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилган.

***

Йиғилишда қайд этилганидек, судлар томонидан адолатли, асосли ва қонуний қарорлар қабул қилинишида, у ёки бу масалада барқарор тергов-суд амалиёти шаклланишида, умуман олганда, одил судловнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашда Олий суд Пленуми қарорлари муҳим ўрин тутади.

***

Масаланинг аҳамиятли жиҳати шундаки, агар моддий ёки процессуал қонун нормаларини қўллаш масаласидаги илмий-амалий шарҳлардаги тушунтиришлар муаллифларнинг бевосита фикрларига таянган бўлса, Пленум қароридаги тушунтиришлар назариётчи ва амалиётчиларнинг муайян масалани, шунингдек судьялар томонидан ишларни ҳал этишда билим ва тажрибаларига таянган ҳолдаги ёндашувлари натижасида шаклланган узоқ йиллик суд амалиётига асосланган.

***

Айнан шу боис кўп йиллик амалий тажрибага асосланган Пленум қароридаги тушунтиришлар биринчидан, ўзининг мазмун – моҳияти билан судьялар томонидан ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли қарорни қабул қилинишида, иккинчидан, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки оддий фуқаро учун инобатга олиниши лозим бўлган талаблар қаторида алоҳида ўрин олганлиги билан қонунларни тўғри талқин қилиш ва қўллаш масаласида муҳим ўрин эгаллайди.

***

Йиғилишда Олий суд Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”“Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”“Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”“Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарорлари қабул қилинди.

***

Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ фуқароларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш шароитларини жаҳон стандартларига мувофиқлигини таъминлаш, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, назоратнинг самарали усулларини қўллаш, шунингдек, туризмни ривожлантириш учун янада қулай шароитларни яратиш мақсадида мамлакатимиз божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизим жорий этилган. Мазкур ўзгартиришлар қонунларни амалиётда бир хилда қўллаш борасида Олий суд Пленуми томонидан зарур тушунтиришлар берилишини тақозо этгани сабабли Олий суд Пленумининг “Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги  қарори қабул қилинди. Ушбу Пленум қарорида божхона қонунчилиги бузилганлиги учун жиноий жавобгарликни келтириб чиқарувчи омиллар, божхонага оид қонун нормаларининг тўғри қўлланилиши, контрабанда билан боғлиқ ишларни квалифкация қилиш масалалари, жиноят предметлари ҳамда иш бўйича олинган ашёвий далил тақдирини ҳал этиш билан боғлиқ масалалар ўз ифодасини топди. Бир сўз билан айтганда, мазкур қарорни амалга киритилиши божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишларни кўриш чоғида суд амалиётида юзага келган масалаларни қонуний ҳал этиш ва ягона суд амалиётини шакллантириш имконини беради.

***

Маълумки, Конституцияда оила жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганлиги, унда оила давлат томонидан ҳимоя қилиниши кафолатланганлиги тўғрисидаги нормаларнинг мавжудлиги никоҳ-оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда судлар зиммасига катта масъулият юклайди. Мулк ҳуқуқи меҳнат фаолияти, мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан, мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш, давлат мол-мулкини хусусийлаштириш, мерос қилиб олиш, эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар бўйича вужудга келади. Cуд амалиётида эр-хотиннинг умумий мулки деб топиш, мулкни бўлишбилан боғлиқ фуқаролик ишларини кўриш жараёнида юзага келаётган муаммоларнинг ечимини топиш ва бир хилдаги суд амалиётини шакллантириш, йўл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида Олий Суд Пленумининг “Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида”гиқарорини қабул қилиш зарурати юзага келди. Пленум қарорида эр-хотин ўртасида умумий мол-мулкни бўлиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга кўра, биргаликдаги умумий мулкни бўлиш никоҳ давомида, никоҳ бекор бўлгандан кейин, шунингдек никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишни кўриш вақтида эр ва хотиннинг даъвоси бўйича амалга оширилиши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар берилган. Умумий мулкни бўлиш ҳақидаги даъво билан судга эр ва хотиндан ташқари, масалан уларнинг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш зарурати туғилган ҳолатларда кредитор ҳам мурожаат қилишга ҳақлилиги ва муомалага лаёқатсиз эр-хотиннинг манфаатида умумий мулкни бўлиш тўғрисидаги даъво аризани унинг васийси бериши, вафот этган эр ва хотиннинг умумий мулкдаги улушини аниқлаш ҳақидаги даъво ариза билан унинг меросхўрлари мурожаат қилишга ҳақлилиги ҳақида тушунтиришлар ҳам берилди. Шунингдек, агар мол-мулк эр ёки хотиннинг бири томонидан никоҳга киргунига қадар кредит маблағлари эвазига сотиб олинган бўлиб, кредит мажбуриятлари эса никоҳ давомида бажарилганда, никоҳ давомида тўланган пул суммаси эр-хотиннинг умумий мулки ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилди. Умуман олганда, ушбу қарор келгусида эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда умумий мулкини бўлишга оид низоларни қонуний ва адолатли ҳал этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

***

Конституцияда фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур эканликлари назарда тутилган бўлиб, солиққа оид ҳуқуқий муносабатлар Солиқ кодекси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади. Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилинганидан сўнг, судлар томонидан солиқ қонунчилигини амалиётда қўллашда вужудга келаётган масалалар юзасидан ягона суд амалиётини жорий қилиш мақсадида Олий суд Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”гиқарорини қабул қилиш эҳтиёжи пайдо бўлди. Қабул қилинган қарорда “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қоидалари, тартиби ва муддатлари юзасидан, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари билан боғлиқ низоларни кўришда солиқ қонунчилигини қўллаш борасида судларга тушунтиришлар берилган. Солиқ соҳасидаги низолар фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилаётганлиги боис, ишларнинг судловга тааллуқлилигига ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш юзасидан тушунтиришлар берилиб, амалиётда мавжуд муаммоларга нуқта қўйиладиган бўлди. Бундан ташқари, 2021 йилнинг бошидан бугунги кунгача ҳам тадбиркорлик субъектлари ва солиқ органлари ўртасида вужудга келаётган низолардан бири, аввалги Солиқ кодексларида мавжуд бўлмаган, янги таҳрирдаги Солиқ кодексига оид низоларни маъмурий ва иқтисодий судларда кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари бўйича аниқ раҳбарий тушунтириш берилди. Шу кунгача суд амалиётида ишда иштирок этувчи шахсларнинг турли эътирозларга сабаб бўлаётган ҳолат, яъни суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими асосида тайинланган тафтиш натижалари бўйича ваколатли орган томонидан қонуний чоралар кўриш ҳақида қабул қилинган қарори ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда тергов, солиқ органлари вакиллари билан ўтказилган бахсли мунозаралардан сўнг қарорда маъмурий ҳужжат ҳисобланиши ва унинг устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги ҳақида раҳбарий тушунтириш берилди. Демак, ушбу қарор ҳам суд амалиётида ғоятда муҳим масалаларни қонуний ҳал этишга хизмат қилади.

***

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари инсон ҳуқуқлари ва унинг кафолатларини кучайтириш, жиноят ишларини юритишда тарафларнинг қонун ва суд олдида тенглигини таъминлаш, уларнинг ўзаро тортишувларига имконият яратиш масаласини кучайтиришга қаратилган. Бу борада суд – ҳуқуқ соҳасига ҳам тааллуқли бир қатор янги қонунлар қабул қилиниб, баъзи қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Албатта, янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Олий суд Пленумининг амалдаги қарорларига тегишли ўзгартиш ҳамда қўшимчалар киритишни тақозо этди.

***

Олий суд Пленуми қарорларининг янги қабул қилинган қонунларга мувофиқлиги ўрганилиб, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Пленум қарори қабул қилинди. Қарор асосида Олий суд Пленуми томонидан қабул қилинган 18 та қарорнинг жами 37 та бандига ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек таҳририй тузатишлар киритилди.

***

Шунингдек мажлисда Олий суд Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори ҳам қабул қилинди. 

Одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайтирилмоқда

Жорий йилнинг 17 февраль куни Ургут тумани Чағизмон маҳалласида фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Т.Рустамов ва судья О.Эгамбердиев ҳамда туман адлия бўлими ходими Ж.Хушназаровлар хамкорлигида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди Президентимиз томонидан қабул қилинган ПФ-11 ва ПФ-12-сонли Фармонлари моҳиятини аҳолига етказиш бўйича давра суҳбати ўтказди ҳамда Фармонлар мазмун-моҳияти тўғрисида иштирокчиларга тушунчалар бердилар.

***


Шунингдек, иштирокчиларига “Коррупция ва унинг оқибатлари”, “уй-жой низолари” мавзуларида ҳамда янги қабул қилинган Меҳнат кодекси тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.

***


Бундан ташқари туман судининг судьялари ҳамда адлия бўлими ходимлари томонидан қабулда бўлган фуқаролар мурожаатлари урганиб чиқилди ҳамда Юртбошимизнинг ПФ-87-сонли Фармони билан тасдиқланган Миллий дастур ижроси юзасидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Қарздор ота суд залида 32 млн. сўм алимент пулини тўлади

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 7 июнь кунидаги суд буйруғига асосан фуқаро М.А.дан ундирувчи М.Ш. фойдасига уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундирилиши белгиланган.

***

Ижро ҳужжати бўйича қарздор М.А. бир ярим йил давомида фарзанди учун алимент пулини тўламасдан юрган.

***

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочисининг қарори билан қарздорга бугунги кун ҳолатига бўлган 32 млн. 606 минг сўм алимент пулини тўлаши ҳақида талаб қўйилганида алимент учун маблағи йўқлигини маълум қилган.

***

Шундан сўнг давлат ижрочиси қарздор М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-4-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка доир иш ҳужжатларини тўплаб жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига тақдим этган.

***

Суд залида маъмурий қамоқ жазоси ҳақида етарлича тушунчаларга эндигина эга бўлган қарздор М.А. 32 млн. 606 минг сўм нақд пулни жуда тез ва осонгина топа қолди. Шу йўсинда вояга етмаган фарзандларининг бир ярим йил давомида тўланмасдан келинаётган моддий таъминот пуллари тўлиқ тўлаб берди.

***

Шундан сўнг суд мазкур ишни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-моддаси 10-бандига асосан ҳаракатдан тугатишни лозим топди.

***

Бекзод ЖУМАБОЕВ,

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди раиси ўринбосари
******************************************
Qarzdor ota sud zalida 32 mln. so‘m aliment pulini to‘ladi

 Fuqarolik ishlari bo‘yicha Samarqand shahar sudining 2021 yil 7 iyun kunidagi sud buyrug‘iga asosan fuqaro M.A.dan undiruvchi M.Sh. foydasiga uch nafar farzandining moddiy ta’minoti uchun aliment undirilishi belgilangan.

***

Ijro hujjati bo‘yicha qarzdor M.A. bir yarim yil davomida farzandi uchun aliment pulini to‘lamasdan yurgan.

***

Majburiy ijro byurosi Samarqand shahar bo‘limi davlat ijrochisining qarori bilan qarzdorga bugungi kun holatiga bo‘lgan 32 mln. 606 ming so‘m aliment pulini to‘lashi haqida talab qo‘yilganida aliment uchun mablag‘i yo‘qligini ma’lum qilgan.

***

Shundan so‘ng davlat ijrochisi qarzdor M.A.ga nisbatan O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning 47-4-moddasiga asosan ma’muriy javobgarlikka doir ish hujjatlarini to‘plab jinoyat ishlari bo‘yicha Samarqand shahar sudiga taqdim etgan.

***

Sud zalida ma’muriy qamoq jazosi haqida yetarlicha tushunchalarga endigina ega bo‘lgan qarzdor M.A. 32 mln. 606 ming so‘m naqd pulni juda tez va osongina topa qoldi. Shu yo‘sinda voyaga yetmagan farzandlarining bir yarim yil davomida to‘lanmasdan kelinayotgan moddiy ta’minot pullari to‘liq to‘lab berdi.

***

Shundan so‘ng sud mazkur ishni O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi Kodeksning 271-moddasi 10-bandiga asosan harakatdan tugatishni lozim topdi.

“ТАРБИЯ БИЗ УЧУН Ё ҲАЁТ – Ё МАМОТ…”

Таниқли маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир” деган чуқур  маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши англаймиз. Тарбия масалаларига эътиборсиз қаралган вазиятда юзага келадиган кўнгилсизликлар ҳам, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатлар ҳам барчамизга аён.

***

Зеро, бугун илм-фан ва таълим изчил ривожланиб бораётган бир даврда ҳеч шак-шубҳасиз тарбия таълимнинг асоси бўлиши шарт. Ҳар бир педагог, муаллим ва устознинг таълим беришдан мақсади –келажаги порлоқ, Ватан ва эл-юрт хизматида турадиган кадрларни тарбиялашдир.

***

Шуни унутмаслигимиз керакки, юрт келажаги, ватанимиз тараққиёти ва халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқдир.

***

Зеро, тарбияси мўрт ёшлардан жамият, маҳалла ёки оила учун ҳеч қандай наф бўлмайди. Ёшларнинг жиноятга қўл уриши тарбияда йўл қўйилган хато ёки бефарқликнинг аччиқ инъикосидир.

***

Самарқанд вилоят суди, Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ҳамда “Баҳодир Ялангтуш” МФЙ вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги

***

81-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Вояга етмаганлар ўртасида хукукбузарликлар ва жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкиллаштирилди.

Тадбирда мактаб ўқувчи ёшлари ва уларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.  

***

Самарқанд вилоят судини судьяси А. Холбоев ва вилоят суди судья катта ёрдамчиси А. Абдиев тадбирда маъруза қилиб, вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни чуқур таҳлил қилиб, келиб чиқиш сабаблари ва ҳуқуқий оқибатлари ҳақида ҳаётий мисоллар билан изоҳлаб, масъуллар, ота-оналарга тегишли тавсия ва тушунтиришлар берди.

***

Энг муҳими, фарзандларимизни соғлом, комил инсон қилиб тарбиялайликки, улар ўз ота-боболарига, тарихимизга, Ватанимизга, она тилимизга, ўз миллий қадриятларимизга, муқаддас динимиз анъаналарига содиқ бўлишсин, деган фикр тадбирнинг асосий мезонига айланди.

***

Тадбир ҳар жиҳатдан самарали, фикр-мулоҳазалар, савол-жавобларга бой бўлди.

Самарқандда 1 миллион долларга радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Ҳаёт – паст-баланд, оқ-у қорадан иборат. Инсондан талаб этиладигани эса умр сўқмоқларида қоқилмай, нафснинг найрангларига учмай тўғри йўлни танлай билишдир. Бироқ енгил ҳаёт кечириш йўлида қонунларни менсимасдан жиноятга қўл ураётган кимсалар боши берк кўчага кириб қолгач, қанча пушаймон бўлишмасин, ғишт аллақачон қолипидан кўчган бўлади. 

ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилаётган тезкор тадбирлар натижасида ана шундай ғараз ниятларни кўзлаган кимсаларнингг кирдикорлари фош этилмоқда. Хусусан, контрабандага қарши кураш йўналишида ўтказилган ана шундай тезкор тадбирлардан бири давомида вилоятимиз ҳудудида радиоактив ва заҳарли қурилмаларни сотиш билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди.

***

Андижон вилоятида туғилган, муқаддам ЖКнинг бир неча моддалари билан судланган фуқаро М.С. ва андижонлик шериги Р.С. ҳамда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.О.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда жиноий гуруҳ тузиб, мўмай даромад топишни режалаштирган.

***

Маълум бўлишича, фуқаро Р.С. жиноий шериги М.С.нинг таклифига кўра, Андижон вилоятидаги танишидан, гўёки ҳарбий мақсадда фойдаланиладиган радиоактив ва заҳарли қурилмаларни Самарқанд шаҳрига олиб келиб, ишончли харидор топилгунига қадар Самарқанд шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида яшаб келган.

***

Кейинчалик, М.С. Самарқанд шаҳридаги таниши Ж.О. орқали мазкур мосламаларни умумий ҳисобда 1 миллион АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотишга келишиб, олдиндан 200 000 АҚШ доллари талаб қилган. Натижада, мазкур шахслар ичида 1 кг “Симоб” кимёвий моддаси мавжуд бўлган қўлбола усулдаги қурилмани 200 000 АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

***

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

***

Инсон умрининг ҳар лаҳзаси қадрлидир. Афсуски, буни ҳамма ҳам тўлиқ англаб, тўғри ва ҳалол йўлдан юришга ҳаракат қилмайди. Оқибатда олтинга тенг йиллар ҳавога совурилади. Унутманг, қонун барчага баробардир!

Skip to content