Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарманг.
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарманг.
Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарманг акс ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 131-моддласи 1-қисмига асосан – транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан 3 йилгача маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида жаримага тортиласиз.
ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган махсус рейдлар давомида биргина феврал ойининг 10 кунлиги давомида 81 нафар ҳайдовчилар мастлик ҳолатида транспорт воситаси бошқарган вақтда аниқланган ва уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли фармойиши ва ЙҲХББнинг кўрсатмасига асосан йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва йўл ҳаракати қатнашчиларининг йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ошириш Республиканинг вилоят, туман (шаҳар) ҳудудини йўл ҳаракати қатнашчилари учун «Хавфсиз ҳаркатланиш зонаси»га айлантириш юзасидан бир қатор чора тадбирлар белгилаб берилди.
Шу жумладан ушбу чора тадбирнинг амалга оширишдан мақсад, маст холатда транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчини яшайдиган маҳалла аҳли, ишлайдиган корхона ва ташкилот ходимлари олдида унинг содир этган ҳуқуқбузарлиги, келтириб чиқариши мумкин бўлган оғир оқибатларини мухокама қилиш ва бу орқали ушбу ҳайдовчини ҳамда йиғилганларни хушёрликка, огоҳликка чақириш, уларни қонунга итоаткор руҳда тарбиялаш, натижада нафақат оғир оқибатли, балки оддий ҳисобланувчи майда тўқнашувларнинг ҳам содир этилишини олдини олишдан иборат.
Ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давомида ўз пушаймонлигини билдираётган ҳайдовчиларга нима ҳам дердик «Сўнгги пушаймон-ўзингга душман»дейишдан бошқа сўзимиз йўқ. Энди марҳамат қилиб суд томонидан белгиланган адолатли қарорга асосан оилангиз, фарзандларингиз келажаги учун сарфланиши лозим бўлган даромадни жарима учун уларнинг ризқини қийиб тўлаб қўйинг.
Ҳа айтганча, агарда бошқариш ҳуқуқингиз бўлмаган ҳолда яна транспорт воситасини бошқарганингиз ЙПХ инспекторлари томонидан аниқланса базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорда жарима ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олинишингиз мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.






