КОНСТИТУЦИЯНИ ЎРГАНАМИЗ

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонланмоқда. Унинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш асосий мақсадлардан биридир.

***

Самарқанд вилоят ма’мурий судининг судяси А.Тошпўлатов Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 42-умумта’лим мактабида ўқувчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда А.Тошпўлатов Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиш асослари ва судга оид нормалар ҳақида ма’руза қилди.

***

Ватанимизнинг Асосий Қонуни юртимиз тараққиётига, порлоқ келажагига йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилмоқда. Шунинг учун уни қанча ўргансак, шунча ма’но топаверамиз. Бу унинг мукаммаллигидан дарак беради.

***

Энг муҳим жиҳатлардан бири шуки, Конституциямиз “Ўзбекистон халқи” деб бошланади. Бундай жумлалар бошқа бирон бир қонунда учрамайди. Шунинг ўзи ҳам халқ ҳокимиятчилигининг ёрқин далолатидир.

***

Расмийликдан йироқ, дўстона ва самимий ўтган учрашувда ўқувчилар ҳам фаол иштирок этишди. Уларнинг саволларига батафсил, ҳаётий мисоллар билан жавоб берилди.