АДОЛАТ ТАНТАНАСИ
Самарқандлик Ғанишер (исм ўзгартирилган) узоқ йиллар ички ишлар тизимида фаолият олиб борган.
***
Албатта, ушбу соҳада фаолият юритиш осон эмас. Ўзига яраша пасту баланди, синовлари бор. Кутилмаганда ноҳақлик қурбонига айланган Ғанишер Самарқанд вилоят судининг 2011-йилнинг 10-июндаги ҳукмига кўра, 8 (саккиз) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
***
Ғанишер Муллаевни жазони ижро этиш муассасасида ҳаловацизликдан ҳар кеча ухламай чиқди. Адолацизлик уни ҳаётини бутунлай барбод қилди. У ота-онасидан ажралди, маҳалладошлари ва дўст- биродарлари олдида юзи ерга қаради.
***
Ҳақиқат бир кун қарор топишига ишонарди. Ғанишер ноҳақ судлангани учун йиллар давомида адолат учун курашди.
***
Ниҳоят, Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайʼати апелляция инстансиясининг 2022-йил 25-августдаги ҳукми билан оқланди. Шундан сўнг у ФИБ Самарқанд шаҳар судига даʼво аризаси билан мурожаат қилиб, унга етказилган маʼнавий зарарни ундириб берилишини сўради.
***
Хуллас, ФИБ Самарқанд шаҳар судининг жорий йил 6-октябрдаги очиқ суд мажлисида даʼвогар Ғанишернинг талабларини қисман қаноатлантириб, унга 100.000.000 сўм миқдорда маʼнавий зарар ундириш тўғрисида ҳал қарорини чиқарди.






