ВИЛОЯТ СУДИДА НАФОСАТ БАЙРАМИ
Самарқанд вилоят судида маънавий-маърифий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, байрамларда турли байрамларда касбига фидоийлик билан фаолият кўрсатаётган судья ва суд ходимлари, техник ходимлар алоҳида қадрланади, эътироф қилинади.
8-март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан вилоят судида тантанали тадбир ўтказилди. Байрам тадбирига барча вилоят суди тизимидаги барча хотин-қизлар таклиф этилди.
Вилоят суди раиси ўринбосарлари З. Аллабаев нутқ сўзлаб соҳада фолият олиб бораётган барча хотин-қизларни нафосат байрами билан қизғин табриклади. Аёл судьялар, суд ходимлари, шунингдек техник ходимларнинг меҳнатини алоҳида эътироф этиб, садоқатли хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Бу гўзаллик байрамида бирорта ҳамкасб аёл-қизлар эътибордан, эътирофдан, эъзоздан четда қолмаслигини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят суди раиси ўринбосари Х. Турсунов, вилоят суди касаба уюшмаси раиси О. Набиев, кадрлар бўлими бошлиғи С. Темиров ҳам сўзга чиқиб, тизимда меҳнат қилаётган барча хотин-қизларни баҳор, янгиланиш, уйғониш, гўзаллик ва нафосат байрами билан қизғин табриклади. Уларнинг одил судлов фаолиятини амалга ошириш ва жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш йўлидаги беқиёс хизматларини таъкидлаб, келгусидаги фаолиятига эзгу тилакларини изҳор қилди.
Тадбир давомида хотин-қизларнинг ҳар бирига гуллар, табрикномалар ва эсталик совғалар тантанали равишда тақдим этилди.
Гўзал ҳамкасбларимиз учун бу йилги 8-март байрами икки кун олдинданоқ ажойиб кайфиятда бошланди. Севимли жамоада бошланган байрам кайфияти хонадонларида ҳам табриклар ва гуллар, ширин тилаклар билан узоқ давом этажак.






